Бош саҳифа / Жамият / “Тайфан”да кўприк қурилмоқда

“Тайфан”да кўприк қурилмоқда

Йўл созлаганнинг, кўприк қурганнинг савоби катта, дейди доно халқимиз. Бундан бир неча йиллар илгари Қумқўрғон туманидаги “Жозиба” ҳамда “Тайфан” маҳаллаларини боғлайдиган кўприк йўқлиги муаммо эди. Бу ерда истиқомат қиладиган аҳоли йўл азобидан қийналарди.

Оққопчиғай селгасига жала қуйган пайтларда сел келиб, одамлар қатновда қийналиб, додини кимга айтарини билмасди. Бугун эса айни очиқлик ва ошкоралик, инсонларнинг дардини эшитиш ва уларга кўмаклашиш замони. Гапимизнинг исботи тайфанликларнинг ҳам мушкули осон бўлаётганида кўринади.

Нега дейсизми? Жорий йилнинг 18 июлидан бошлаб Алиев Рустам раҳбарлик қилиб келаётган “Хўшбоқали Ангор” хусусий корхонаси ташаббуси билан Оққопчиғай селгаси устига 27 метр узунликдаги кўприк қурилмоқда.

— Темир-бетон конструкцияси асосида селга устига кўприк қураяпмиз, — дейди иш бош- қарувчи Бойбўри Сафаров. — Ҳозирда 13 нафар ишчи жалб қилинган бўлиб, қурилиш ишлари жадаллик билан кетмоқда. Кўприк қурилишини октябрь ойида тугатишни мўлжаллаяпмиз.

“Тайфан” йўлида кўприк қурилаётганлигини кўриб, рости, беҳад қувондик. Ушбу кўприкдан кўплаб одамлар ишга, ўқишга, бозор-ўчарга қатнайди. Болалар эса мактаб ва боғчасига қийналмасдан бориб келади. Сел келишидан ҳавфсираб, кўприк йўқлигидан азият чекадиган одамларнинг кўзларида қувонч ёшлари, дилларида эса шукроналик. Газетамизнинг ўтган сонларидан бирида тайфанликлар кўприк йўқлигидан қийналаётгани борасида “Тайфанга кўприк керак” сарлавҳаси остида танқидий мақола чоп этилганди. Бу ердаги қурилиш ишларини кўриб, саъй-ҳаракатларимиз зое кетмаётгани, аҳолининг оғирини енгил қилишда ҳиссамиз борлигидан мамнунлигимиз бир қадар ошди.

Адолат МЎМИНОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE