Бош саҳифа / Жамият / Таиландлик сайёҳлар оқими қўпайиши кутилмоқда

Таиландлик сайёҳлар оқими қўпайиши кутилмоқда

Вилоят ҳокимлигида Таиланднинг “CTI Group” компанияси ижрочи директори, Ўзбекистон Республикасининг Таиланд қироллигидаги фахрий элчиси, ишончли вакили Приет Бубкарам ҳамда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг Банкок (Таиланд) шаҳридаги вакили билан мулоқот ўтказилди.

Приет Бубкарамнинг таъкидлашича, Таиланд аҳолисининг ҳудудида буддизм даврига тегишли кўплаб ёдгорликлар бўлган Сурхондарёга қизиқиши жуда юқори. Айниқса, Термиздаги биринчи асрга тааллуқли бўлган Фаёзтепадаги буддизм ибодатхонаси, учинчи асрга оид Кампиртепа қалъаси, Зурмала миноралари ва бошқа будда маданияти ёдгорликларига таиландлик сайёҳларнинг эътибори ўзгача.

Мулоқот давомида Таиланд сайёҳларини вилоятга жалб этиш борасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатиш, сайёҳлик бизнесига сармоя киритиш масалалари муҳокама этилди.

Эслатиб ўтамиз, вилоятимизда 504 та моддий ва маданий мерос объекти рўйхатга олинган бўлиб, жорий йилнинг ўтган даврида 23 мингдан зиёд хорижлик ва 46 мингга яқин маҳаллий сайёҳ ташриф буюрди.

Вилоят Ҳокимлиги
ахборот хизмати

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Одам савдоси – халқаро муаммо

Бугунги кунда одам савдосига қарши кураш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг, балки кенг жамоатчиликнинг ҳам …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan