Бош саҳифа / Таълим / Тадбиркорнинг қўш боғчаси

Тадбиркорнинг қўш боғчаси

Президентимизнинг “2017 — 2021 йилларда мактаб-гача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан Термиз туманида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилаётир.

Айни пайтда туман ҳудудида 140 минг нафар фуқаро истиқомат қилаётган бўлса, уч ёшдан етти ёшгача бўлганлар, яъни мактабгача таълим муассасаларига жалб қилинадиган ўғил-қизлар сони 10 325 нафарни ташкил этади. Лекин жажжиларнинг ҳаммаси ҳам боғчаларга жалб қилинган эмас.

Сабаби, орада бир неча қишлоқлардаги боғчалар тугатилган. Фермер хўжаликлари тузилиши натижасида айрим боғчалар биноси хусусий    мулкка айлантирилди, кимдир уй, корхона қилиб олди. Шунга қарамай ҳозирда туман ҳудудида 10 та мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатаяпти.

Жорий йилда туманда давлат шерикчилигидаги 18 та хусусий мактабгача таълим муассасаси барпо этилади. Қурилажак боғчалар учун ер ажратиш бўйича туман ҳокимлигининг қарори чиқилиб, биноларнинг пойдеворини тиклаш ишлари бошланган. Хусусий тадбиркорлик билан шуғулланаётган ишбилармонлар тасарруфидаги мавжуд биноларни нотурар жойга айлантириб, хусусий боғчага мослаштиришмоқда.

Масалан, Термиз шаҳрида фаолият кўрсатаётган ишбилармон Хосият Қосимова хусусий боғчада ишлаш ва жажжи ўғил-қизларни тарбиялаш ҳадисини олган. Шаҳарнинг    5-даҳасида вилоятда илк бор барпо этилган “Билимдон минион” хусусий боғча соҳиби Хосият Қосимова туманнинг “Тинчлик” маҳалласида қурилган намунавий уй-жойлардан олганди. Тадбиркор янги уйини ҳам хусусий мактабгача таълим муассасасига айлантириш учун қўшимча бинолар қурмоқда. 50 нафар болага мўлжалланган ушбу уй-боғча шу йил охиригача жажжи ўғил-қизларни ўз бағрига чорлайди.

Туман мактабгача таълим бўлими мудири Зумрад Муродованинг айтишича, Ш. Рашидов номли маҳаллада яшовчи, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган Бахтиёр Суюндиқов ўзи яшаётган қишлоқдаги меҳнаткашларнинг фарзанд-лари учун анча йил илгари қурилган бинони мактабгача таълим муассасасига айлантиришга қарор қилди. Ҳозирда тадбиркор ана шу бинони 50 ўринли боғчага мослаштириш учун бунёдкорлик ишларини бошлаган.

Умрининг асосий қисмини ўқувчи-ёшлар таълим-тарбиясига бағишлаб шу соҳада меҳнат қилаётган 23-умумтаълим мактаби директори, жонкуяр ва фидойи педагог Зебо Бердимуродова ҳам Президентимизнинг хусусий боғчаларни кўпайтиришга оид қарорини  қўллаб-қувватлаб, амалий иш билан жавоб бермоқда. Зебохон оиласига тегишли бўлган “Истиқлол” маҳалласидаги турар жой биносини нотурар жойга айлантириб, 50 ўринли боғчага мослаштиришга киришди.

Хуллас, истиқболда туманда жажжи ўғил-қизлар таълим-тарбиясига эътибор ва ғам-хўрлик изчиллик билан давом  эттирилади, хусусий мактабгача таълим муассасалари кўпайтирилади.

Муҳайё УМАРОВА,
ўқитувчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Унутилмас учрашув

Анъанага айланиб келаётган “Устоз ва шогирдлар учрашуви” бу йил ҳар қачонгидан ҳам ўзгача руҳда ўтди. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE