Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Тадбиркорликка мадад

Тадбиркорликка мадад

Жорий йил 11 сентябрда Президентимиз томонидан “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларни жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.

Бу эса ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш, тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш учун кенг имкониятлар яратди.

Қарорга мувофиқ туманларда, ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш комиссияси ҳамда махсус гуруҳлар ташкил этилди. Шу жумладан, Термиз туманида ҳам бу борада амалий чора-тадбир белгилаб олинди. Яъни ўн кун муддатда камида бир маротаба жойлардаги давлат органлари ва ташкилотлар даражасида ҳал қилинмаган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш, ташаббус ва лойиҳаларни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, шу жумладан, давлат органлари ва ташкилотларга манзилли топшириқлар берилиб, назарда тутилган қарорлар ижроси устидан тизимли назорат олиб борилади.

Ҳудудий гуруҳлар молиялаштириш манбаларини аниқлаган ҳолда давлат ташкилотлари зиммасига тегишли ҳудудда салоҳиятли лойиҳалар бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун лойиҳачи ташкилотларни жалб этиш юзасидан мажбуриятларни юклаш ҳуқуқига эга ва аукцион савдоларига қўйиладиган давлат мулки объектлари тадбиркорларнинг аниқ мажбуриятларини белгилаган ҳолда савдога қўйилади.

Ҳудудий гуруҳлар бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкаларининг истиқболли лойиҳаларини амалга ошириш бўйича мажбуриятларни кўрсатган ҳолда электр аукцион савдоларига қўйилишини таъминлайди. Шуниси аҳамиятлики, ушбу савдоларнинг ўтказилиши, муддати ўн кундан ошмайди. Бўш турган давлат мулки объектлари ёки ер участкалари аукцион ғолибига бир йилгача муддатда олдиндан захирага олиш шартларида (лойиҳанинг мураккаблигидан келиб чиқиб, муддатини узайтириш имконияти билан) кейинчалик инвестиция шартномасида кўрсатилган шартлар бажарилгандан сўнг эгалик ва фойдаланиш ҳуқуқини расмийлаштирилган ҳолда берилади.

Бир сўз билан айтганда, Президентимизнинг мазкур қарори мамлакатда тадбиркорлик фаолиятини тўсқинликсиз амалга оширилишини таъминлаш, бизнес юритиш учун қулай шарт-шароит яратиш ва республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларнинг узвий давоми бўлди.

М. ТУЛЯБАЕВ,
Термиз туман адлия бўлими
бош маслаҳатчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Божхонадан ўтиш янада қулай!

Қўшни давлатлар билан алоқаларимиз янада кенгайиб, чегарадан ўтиш тартиби анчайин осонлашгандан сўнг, кўпчиликда ташқи ҳудуддан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan