Бош саҳифа / Иқтисодиёт / ТАДБИРКОРЛИККА КЕНГ ЙЎЛ

ТАДБИРКОРЛИККА КЕНГ ЙЎЛ

Бундан чорак аср муқаддам  Термиз шаҳрида ёз ойлари ичишга сув топилмасди. Айрим жойлардагина газли сув сотиларди. Бугун тадбиркорлар мини цехлар очиб, аҳолини турфа чанқоқбосди ичимликлар билан таъминлашаётир. Ишбилармон Дилшоджон Каримов бундан икки йил муқаддам банкдан кредит олиб,  “BRIGHTLY MEGA WATER”  МЧЖни ташкил этганди.

Хориждан келтирилган технология- ни ишлатишни ўзлаштириш маҳаллий ёшларга кўпам қийин кечмади. Мутахассислар ҳамкорлиги туфайли ишчилар асбоб-ускуналарни жой-жойига ўрнатишди. Бугун МЧЖ цехларида Ҳиндистондан келтирилган озуқавий  қўшилмалар асосида “ВIADDA”  хуштаъм яхна ичимликлари тайёрланаётир ва мунтазам савдо шохобчаларига етказиб берилмоқда.

— Корхонамизда 35 нафар киши меҳнат қилаяпти. Айниқса, ёз ойларида маҳсулотимизга талаб янада ортади. Кейинги пайтда  газли ва газсиз сув тайёрлашни йўлга қўйдик. Бундан ташқари, Америкадан “Кола” ва “Апельсин”  озуқавий  қўшилмаларини келтираяпмиз. Ёз ойларида шу турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтирмоқчимиз, — дейди тадбиркор Дилшоджон Каримов. — Шу ўринда таъкидлаш керакки, Президентимиз фармонига кўра, тадбиркорлик субъектларига бу йилдан бошлаб кўпгина имтиёзлар берилди. Жумладан, бизнинг корхона ҳам айрим солиқ тўловларидан озод қилинаяпти. Имтиёзлар ҳисобига корхона хазинасига қоладиган маблағларни цехларни кенгайтириш ва такрор ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда янги иш ўринлар яратишга сарфлаймиз.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Талабага имтиёзли кредит

Ҳар ҳафта кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан ўтказилаётган мулоқотларда вилоят ҳокими Тўра …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE