Бош саҳифа / Жамият / Тадбиркорликга кўмак

Тадбиркорликга кўмак

 «Тадбиркорлик  фаолияти  асосларини  ўқитиш  республика  маркази»нинг вилоят филиали йил бошидан буён воҳамизнинг барча туманларида  ўқув курслари ташкил этмоқда.

Малакали  мутахассислар томонидан олиб борилган машғулотларда “Тадбиркорликнинг қонунчилик асослари, бизнесни рўйхатдан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни олиш”, “Коммуникацияларга уланиш, хомашё ва ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини олиш”, “Бизнес-режани ишлаб чиқиш”, “Банкда хорижий валютада ҳисобварақ очиш, кредит олиш шартлари ва тартиби” каби ўнлаб мавзуларида керакли кўрсатма ва тушунчалар берилмоқда. Жорий йил апрель ойигача  муддатли ўқув курсини муваффақиятли тугатган 195 нафар тингловчига сертификатлар тақдим этилди.

Воҳа тадбиркорларига назарий ва амалий ёрдам бериш мақсадида марказ ходимлари ўқув курсларини доимий равишда давом эттиришмоқда.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Термизда замонавий лаборатория маркази очилди

Вилоятимизда Туркиянинг “Kani-med” компанияси томонидан замонавий лаборатория маркази ишга туширилди. Компаниянинг Термиз шаҳрида марказий офиси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan