Бош саҳифа / Жамият / Тадбиркорликда инсон омили

Тадбиркорликда инсон омили

Бугун тадбиркорлик қилмоқчи бўлган ёшлар кўплаб топилади. Аммо уларнинг аксарияти ишни нимадан ва қандай бошлашда қийналади. Чунки ўзига бўлган ишонч етишмайди.

Ҳақ-ҳуқуқини ҳам яхши билмайди. Бундай одамга қанча имконият берилса ҳам, у барибир бир ишнинг бошини тутиб кета олмаслиги аниқ.

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда, аввало, инсон омили бирламчи ўрин тутади. Инсонлар фаоллашмас экан, бошқарувда ижтимоий онг иштирок этмас экан, кўплаб имкониятлар бой берилаверади. Бинобарин, тегишли тадбиркорлик фаолиятининг қай даражада қулоч ёйгани, даромадлари каби иқтисодий самарадорлик мезонлари, аввало, тадбиркорнинг шахсий сифатларига, қобилиятига, билими, тажрибаси каби субъектив жиҳатларга боғлиқ. Дунё тажрибаси шуни кўрсатадики, қайсики тадбиркор муваффақият қозониб, юқори чўққиларни забт этган бўлса, бунинг биринчи сабаби унинг шахсий сифатларига бориб тақалади.

Ёшларда инсон омилини шакллантиришда шахс- нинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ҳамда маънавий салоҳиятини юксалтириш муҳим ўрин тутади. Чунки қонун-қоидалардан пухта хабардор, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини тўлиқ англаган ва маънавияти етук инсонгина жамиятда учрайдиган турли хил тўсиқларни енга олади. Натижада тадбиркорлик фаолиятини тўғри йўлга қўяди. Тадбиркорнинг ҳақига хиёнат қилишга уринадиган, ундан таъма қиладиган “шоввоз”лар ҳам йўқ, деб бўлмайди. Ана шундай кезларда тадбиркорнинг ўз ҳуқуқларини яхши англаши унга ёрдам беради. У бу каби муаммолардан ҳимояланиш учун тегишли ташкилотларга мурожаат қила билади.

Ёшлар тадбиркорлик қобилиятини ривожлантиришда маънавиятли бозор иқтисодиётини қураётганлигимизни унутмаслиги лозим. Чунки уддабурон инсонни тарбиялаймиз деб маънавиятсиз, барча эътиқодлари фойда олиш билан уйғунлашган, ўзганинг ҳақига хиёнат қилишдан қўрқмайдиган, бировнинг дўпписини бошқага кийдириб пул топадиган, бир сўз билан айтганда, пулга ҳирс қўйган инсонларни тарбияласак, шубҳасиз, катта хатога йўл қўйган бўламиз.

Муҳаббат ПРИМҚУЛОВА,
Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий
жиноятларга қарши курашиш
департаменти Сурхондарё вилоят
бошқармаси бўлими катта инспектори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan