Бош саҳифа / Жамият / Тадбиркорлик ва ҳуқуқий ҳимоя

Тадбиркорлик ва ҳуқуқий ҳимоя

Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори  ҳамкорлигида «Ўзбекистонда тадбиркорлар ҳуқуқлари    ва қонуний манфаатларининг суд орқали ҳимоясини кучайтириш юзасидан ислоҳотлар» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир мавзуси Президентимизнинг 2018 йил 22 январдаги «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш ва Ўзбекистон Олий суди ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори билан ҳамкорликдаги «Хусусий мулк ва сармоядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштиришда кўмаклашиш» қўшма лойиҳасини амалга ошириш доирасида олиб борилаётган муҳим вазифаларга  қаратилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Бахтиёр Исоқов ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координаторининг катта маслаҳатчиси Ханс-Улрих Им   лойиҳанинг асосий мақсад ва вазифаларига алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, давра суҳбатида иштирок этган вилоят прокуратураси, судлар, адлия, божхона ва солиқ бошқармалари, банклар, адвокатлар палатаси, савдо-саноат палатаси вакиллари ва тадбиркорлик субъектлари мавзу юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Маҳмуд  АЛИЁР

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE