Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Тадбиркорлик учун янги имкониятлар

Тадбиркорлик учун янги имкониятлар

Мамлакат экспорт салоҳиятининг ортиши иқтисодиётни юксалтиради, иш ўринлари барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади. Шу боис, давлатимиз томонидан ушбу соҳани янада ривожлантириш, тадбиркорларга қулай шароит, имтиёз ва имкониятлар яратиш ҳамда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Президентимизнинг 2018 йил 17 октябрда қабул қилинган “Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3978-сонли қарори ижросини таъминлаш ва Вазирлар Маҳкамасининг “Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 163-сон қарорига мувофиқ, эндиликда барча юридик шахслар мева-сабзавот маҳсулотларини дастлабки тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт шарт- номасини сиёсий ва тижорат хавфларидан суғурта полисисиз амалга ошириш имкониятига эга бўлишди.

Яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини оширишга ўз ҳиссаларини қўшаётган тадбиркорларимизга вилоят божхона бошқармаси ўз ваколат доирасида барча амалий ёрдамларни беришга ҳамда товарлар экспорти божхона расмийлаштирувини туну кун амалга оширишга тайёрлигини билдиради. Тадбиркорлар ҳафтанинг барча кунлари 24 соат давомида ”Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи А.Қодиров (+998982726001), ”Жарқўрғон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи А.Хайдаров (+998973521677), ”Дарё порти” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи А.Шафоатов (+998994241022), ”Денов” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи Н.Мардаев (+998997677370)ларга телефон рақамлари орқали мурожаат қилиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишлари мумкин.

Аббос АДИНАЕВ,
вилоят божхона
бошқармаси ходими

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Бойсундаги М25 конида янги объект очилди

Хабарингиз бор, Президентимиз яқинда вилоятимизга амалга оширган ташрифи чоғида Бойсундаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ конида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE