Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Тадбиркорлик самараси

Тадбиркорлик самараси

“Музработ-нон” МЧЖга қарашли  нон ва макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси юқори қувват билан иш олиб бормоқда.

Тадбиркор  Асомиддин  Муртазоев  раҳбарлигидаги  корхонада бугунги  кунда  18 нафар  ходим  доимий  иш  билан  банд.  Уларнинг кўпчилиги олий  маълумотли мутахассис ва  коллеж  битирувчилари эканлиги эътиборга молик.

— Коллежни  битириб, маҳалламизда жойлашган нон цехида ишлаяпман.  Бу ерда биз ишчилар учун барча шароит яратилган. Ўз вақтида ойлик  маош билан таъминланаяпмиз. Бундай корхоналарнинг кўпайиши  ёшлар бандлигини таъминлашга хизмат қилади, — дейди  ишчи Шоҳиста  Мамадиева.

Корхонада  айни пайт да бир кунда 2 тонна қолипли  нон ва беш турдаги макарон маҳсулотлари  ишлаб чиқарилмоқда. Тадбиркор 2015 йилда “Қишлоққурилишбанк” АТБдан  142 миллион сўмлик  кредит  олиб, цехни  Италия ва Россияда ишлаб чиқарилган техник ускуналар билан  жиҳозлаган эди.  Натижада нон маҳсулотлари   пиширадиган  электрон  печлар, хамир қорийдиган, ёядиган ва макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган ускуналар маҳсулот  сифати  ва ҳажмининг ошишига омил бўлмоқда. Ишлаб  чиқарилаётган  нон  ва макарон маҳсулотлари ижтимоий соҳа объектлари, мактабгача  таълим  муассасалари, савдо шохобчаларига пайдар-пай  етказиб  берилмоқда.

— Банкдан қўшимча 180 миллион сўмлик кредит  маблағи  олиб, фаолиятимизни  янада  кенгайтирмоқчимиз, — дейди  корхона  раҳбари  Асомиддан  Муртазоев. — Пишириқ ва турли ширинликлар ишлаб чиқарадиган цех очиб, ҳудуд ёшлари бандлиги, иқтисодиётимиз ривожига ўз ҳиссамизни қўшмоқчимиз. Эътиборлиси, Музработда сўнгги йилларда ишлаб чиқариш корхоналари сони ортиб бормоқда.

— Туманимиз келгуси йилларда аграр, қишлоқ хўжалигига ихтисослашган  ҳудуддан, саноатлашган  манзиллардан бирига айланади, — дейди туман ҳокимлигининг иқтисодиёт  ва  ҳудудларни комплекс  ривожлантириш  бўлими  бошлиғи  Санжар Саломов. — Тайёр  кийим-кечак маҳсулотлари  фабрикаси, пайпоқ ишлаб чиқариш цехи, нон ва нон маҳсулотлари заводи, қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш  корхонаси, “Gold Agro Fresh” полиз маҳсулотлари етиштириш  маскани  қурилиб  фойдаланишга  топширилади.

Музработ  туманида  ҳам режалаштирилган  лойиҳалар амалга оширилар экан, аҳоли банд- лиги янада ошиб, юрт- дошларимиз фаровонлиги таъминланади.

С. КЕНЖАБОЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ангорда жун ва ипакчилик ривожлантирилади

Президентимиз жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan