Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Тадбиркорлик: эртанги кун ўзимизга боғлиқ

Тадбиркорлик: эртанги кун ўзимизга боғлиқ

Тадбиркорликни йўлга қўйиш истагида бўлган фуқароларга ер ажратиш борасидаги ҳужжатбозликларга ҳам чек қўйиладиган бўлди. Электрон аукцион орқали ер олган тадбиркорга энди ҳокимнинг қарори шарт эмас, аукционда қатнашиб ердан фойданиш ҳуқуқини қўлга киритдими, демак, шунинг ўзи етарли.

Термиз шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда шаҳар ҳокими Исроил Худойбердиев — Термиз шаҳрига чет давлатлардан, бошқа вилоятлардан тадбиркорлар ўз бизнесини йўлга қўйиш ниятида ташаббуслар билан келишмоқда, аммо ўзимизнинг шаҳримизда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ҳам янги ғоялар билан чиқишини истардим. Шаҳримизда таълим, соғлиқни сақлаш, туризмни ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, спорт, йўл инфратузилмасини ривожлантириш, сут ва сут маҳсулотларини, мева-сабзавотларни қайта ишлаб, чет элга экспорт қилиш борасида тадбиркорликни бошлаш вақти келди. Биргина мисол, йўл транспорт соҳасини оладиган бўлсак, автобусларимиз талабга жавоб бермайди, бу каби ўз ечимини кутаётган соҳалар шаҳарда кўплаб топилади, — деди.

Бугун барча даражадаги раҳбарлар ҳудудларда тадбиркорликни янада кенгайтиришга, одамларни мавжуд имкониятлардан фойда-ланишга чорламоқда. Зеро, бугун бир сўмни икки сўм қиламан, ўз бизнесимни бошлайман, деган одамни давлат қўллаб-қувватлашга тайёр. Ҳатто, янги соҳаларни ривожлантириш учун давлат томонидан субсидиялар берилишининг ўзи ҳам жуда катта қулайлик. Шундай экан, бундай имкониятдан фойдалана билиш ва янги соҳаларни ривожлантиришга ҳисса қўшиш, қолаверса, оиласи фаровон яшаши учун улкан имконият эшигини очиш ўзимизга боғлиқ.

Адолат МЎМИНОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қонундан қочиб бўлмайди

Мамлакатимизда тадбиркорларга барча шароит, имкониятлар яратилганига қарамасдан уларнинг айримлари солиқ тўловларидан қочишга уринишмоқда. Вилоят давлат …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan