Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Тадбиркорларнинг қарзлари

Тадбиркорларнинг қарзлари

Солиқ ҳисобидан чиқариладиган бўлди

Сурхондарё вилояти иқтисодий судида солиқ бошқармаси ташаббуси билан қатор ташкилотлар ҳамкорлигида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбиркорлик субъектлари раҳбари, ёш тадбиркорлар иштирок этган тадбирда давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида солиқ имтиёзлари, бу бўйича тадбиркорларга берилган енгилликлар хусусида сўз борди.

Жумладан, фармонга кўра, 2018 йилнинг 1 апрелига қадар якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган ва давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган шахс лар 2019 йилнинг 1 январига қадар тадбиркорлик фаолиятини тикласа, давлат рўйхатидан ўтса, унинг солиқ қарздорлиги ҳисобдан чиқарилади. Айни пайтда эса вилоят солиқ бошқармаси томонидан фаолиятини тиклаган ва давлат рўйхатидан ўтган 16 нафар тадбиркорнинг 82 миллион 817 минг сўмлик солиқ қарздорлиги ҳисобдан чиқарилган.

— Молиявий қийинчиликлар сабаб, фаолиятимни тўхтатган эдим, — дейди якка тартибдаги тадбиркор Шокир Шукуров. — Қайта рўйхатдан ўтиб, фаолиятимни тикладим. 28 миллион 647 минг сўмлик солиқдан қарздорлигим олиб ташланди. Бу эса менинг ўз бизнесимни қайта йўлга қўйишда яна бир қулай имконият яратди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, бугунги кунда вилоятда 2018 йил 1 апрелига қадар якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган 2318 нафар, молиявий хўжалик фаолиятини амалга оширмаган 444 нафар, давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик қилган фуқаролар 314 нафарни ташкил этади.

Дилноза АЛЛАЁРОВА,
вилоят солиқ
бошқармаси ходими

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қонундан қочиб бўлмайди

Мамлакатимизда тадбиркорларга барча шароит, имкониятлар яратилганига қарамасдан уларнинг айримлари солиқ тўловларидан қочишга уринишмоқда. Вилоят давлат …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE