Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Тадбиркорларга имтиёзлар

Тадбиркорларга имтиёзлар

Бугун мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулот-ларини кўпайтириш, экспорт ҳажмини оши-риш, ички бозорни тўлдиришга оид бир қа-тор қарорлар, ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда.

Президентимизнинг 2018 йил 16 январда  “Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Унга кўра, 2018 йил 1 февралдан республикага озиқ-овқат товарларини импорт қилиш бўйича айрим хўжалик юритувчи субъектларга тақдим қилинган индивидуал божхона, солиқ имтиёзлари, шунингдек, бошқа преференциялар бекор қилинди. Мазкур талаблар бузилган ҳолда айбдор шахслар қонунчиликда белгиланган жиноий жавобгарликка тортилиши кўрсатилди. Бундан ташқари, истеъмол товарларини республика товар-хом ашё биржаларида сотиш (сотиб олиш)га тақиқ бекор қилинади.

Шакар ишлаб чиқарувчилар 2019 йил 1 январга қадар муддатга импорт хомашёси асосида ишлаб чиқарилган ҳажмлар қисмига қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинади. Истеъмол товарларини товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида сотиш (сотиб олиш) учун улгуржи савдони амалга оширишга лицензия мавжудлиги талаб этилмайди. Улгуржи савдога лицензия олишда энг кам иш ҳақининг 3500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, шундан пул маблағлари энг кам иш ҳақининг 1200 бараваридан кам бўлмаган миқдорда шакллантирилган устав фонди мавжудлиги ҳақидаги талаб бекор қилинади. Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари турларини ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан импорт қилиш истисно ҳолларда ва фақат товар-хом ашё биржалари, жумладан хорижий биржаларнинг очиқ электрон савдолари тизими орқали амалга оширилади. Озиқ-овқат маҳсулотларининг режалаштирилаётган хариди, жамғарма маблағлари тушуми ва харажатлари тўғрисидаги батафсил ахборот ҳар ой Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилиб борилади. Биржа брокерлари тижорат банкларига мижоз — норезидент номидан товар-хом ашё биржасининг очиқ электрон савдоларида маҳсулотларни сотишдан олинган маблағлар ҳисобидан хорижий валютани сотиб олиш (сотиш)га талабнома бериш, норезидент — юридик шахслар эса Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида ҳисоб рақамлари очиш ва товар-хом ашё биржасининг очиқ электрон савдоларида маҳсулотларни сотишдан олинган маблағлар ҳисобидан хорижий валютани сотиб олиш (сотиш)ни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.

Бир сўз билан айтганда, фармон мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.

Т.САИДОВ,
вилоят божхона бошқармаси бошлиғи 

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жараёнда аёллар фаоллиги

Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши ташаббуси билан Термиз давлат университетида “Хотин-қизларнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE