Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Тадбиркорлар учун қулайлик

Тадбиркорлар учун қулайлик

Ўзбекистон Президентининг жорий йил 17 январдаги “Тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш учун давлат мулки объект ларини харид қилишни янада соддалаштириш ва жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, давлат мулки объектларини сотишни янада соддалаштириш ва жадаллаштириш, уларни давлат рўйхатидан чиқаришдаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, хусусий мулк сифатида харид қилинган объектларда рақобатбардош маҳсулотлар ва хизматларни ташкил этиш учун қулай шароитларни яратиш йўлидаги яна бир қадамдир.

Бундан кейин Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига стратегик аҳамиятга эга бўлмаган давлат мулки объектларини, жумладан “ноль” қиймат бўйича инвестицион мажбуриятлар юклатилган ҳолда сотилиши тўғрисидаги буйруқларни қабул қилиш ҳуқуқи берилди. Қарорда давлат мулкини сотиб олиш бўйича қатор жараёнларни соддалаштириш ва қулай шароитлар яратиш кўзда тутилган. Масалан, асосий фондларни модернизация ва капитал таъмир қилган, шунингдек, янги иш ўринларини очган давлат мулки объектлари ижарачиларига ижарага олинган объектда биринчи галда имтиёзли ҳуқуқлар тақдим этилди. Шунингдек, ягона иштирокчидан давлат мулкини сотиш ва сотиб олиш тўғрисидаги таклиф келиб тушган тақдирда ҳам тегишли тартибда шартнома тузишга рухсат берилди. Давлат ҳисобидан чиқарилган объектлар бўйича тўловларни уч йил муддатда тўлаб бориш ҳам кўзда тутилган.

Қарорда давлат мулкини харид қилишнинг халқаро амалиётдаги шакллари, жумладан, фонд биржасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий акция таклифларини эълон қилишни кенг жорий этиш белгиланган.

Маъруфжон
АБДУРАХИМОВ,
СВОЖЖДЛҚК департаменти вилоят бошқармаси катта инспектори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳисоб рақами очиш учун 30 дақиқа кифоя

Мамлакатимизнинг инвестицион жозибадорлигини янада ошириш, маҳаллий ва чет эллик тадбиркорлар учун бизнес юритиш шароитларини яхшилаш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan