Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Тадбиркорлар учун кенг имконият

Тадбиркорлар учун кенг имконият

Вилоятимиз иқтисодиёти ривожланишида инвестиция лойиҳаларининг ҳаётимизга татбиқ этилиши муҳим аҳамият касб этади. Денов туманида фаолият олиб бораётган “Самон Турон” масъулияти чекланган жамияти томонидан аҳоли истеъмоли учун тайёрланаётган маҳсулотлар ҳам инвестиция маблағлари асосида ишлаб чиқарилмоқда.

Тожикистонлик тадбиркор Сухроб Ризаев ташаббуси билан ташкил этилган корхона қисқа муддатда ички бозор талабларига мос маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Аҳоли талабларини ўрганган ҳолда замонавий корхона маккажўхори ва картошка қаламчалари ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Айтиш керакки, ишбилармон нафақат Ўзбекистон, балки келажакда Қирғизистон Республикасига ҳам маҳсулотлар экспорт қилиб, дунё бозорларида ҳам муносиб ўрин эгаллаш ниятида.

Тумандаги ибн Сино маҳалласида жойлашган корхона шу йил фаолиятини йўлга қўйди. Сухроб Ризаев раҳбарлигида тумандаги 20 нафар ёшлар иш билан таъминланди. Улар бугунги кунда сифатли ва оммабоп маҳсулотлар ишлаб чиқармоқда. Шунингдек, корхона энг сўнгги замонавий техникалар билан таъминланган. Ишчилар учун эса қулай шароитлар яратилган. Ишини сидқидилдан бажараётган ишчилар аҳолига сифатли маҳсулот тайёрлашга ҳисса қўшаётганидан бениҳоя хурсанд. Тадбиркорнинг айтишича, келажакда иш кўлами кенгайтирилади ва яна 20 нафар ёш иш билан таъминланиши режалаштирилган.

Икром АМИРҚУЛОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Воҳанинг экспорт салоҳияти

Вилоятимиздаги экспортёр корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан навбатдаги учрашув ўтказилди. Ўтган ҳафта вилоят ҳокими …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan