Бош саҳифа / Сиёсат / Тадбиркорлар учун янги қабулхона

Тадбиркорлар учун янги қабулхона

Юртимизда инновацион ғояларни кенг жорий қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, солиқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш, имтиёзли кредитлар ажратилиши тадбиркорларга анча енгиллик туғдирди. Натижада, тадбиркорлик субъектлари сони 2,3 бараварга ўсди.

Аммо шунга қарамай, аҳолининг тадбиркорлик фаолиятига кенгроқ ва фаол жалб этишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар ҳали ҳам мавжуд эди.

O’zLiDeP фаоллари орасида тадбиркорлар кўпчиликни ташкил этади. Жойларда ўтказилган учрашув ва сайёр қабулларда эса тадбиркорларимиз фаолиятида учраётган тўсиқлар юзасидан мурожаат қилишади. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони кўпчилик учун айни муддао бўлди.

Фармонга биноан, эндиликда жойларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг ташкил этилиши, улар билан сайёр қабуллар ўтказиш тадбиркорларнинг кўплаб муаммоларига ечим топилишига имкон яратади. Айниқса, секторлар ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарларининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича фаолияти тўғрисидаги ахборот ҳар чоракда тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари томонидан тегишли халқ депутатлари Кенгаши сессияларида муҳокама қилиш учун киритилиши амалий натижалар сари яна бир муҳим қадам бўлди.

Энг муҳими, масъул ташкилотлар томонидан тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган сабаб ва шароит ҳудудлар ва соҳалар кесимида доимий равишда таҳлил қилиб борилади. Натижада, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида яхлит тизим шакллантирилади. Бу тадбиркорга ҳам, халққа ҳам, давлатга ҳам фойда келтиради.

Алишер РЎЗИЕВ,
O’zLiDeP вилоят Кенгаши раиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Энг инсонпарвар жамият

Мустақил Ўзбекистон Республикаси 1992 йил март ойида БМТ аъзолигига қабул қилингач, шу кундан бошлаб халқаро …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE