Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Тадбиркорлар ҳуқуқи қонун ҳимоясида

Тадбиркорлар ҳуқуқи қонун ҳимоясида

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Президентимизнинг 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолият самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида ишларни биринчи инстанцияда кўриб чиқишга ваколатли бўлган 71 та туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судларини ташкил этилиши бугунги давр талабларига мос бўлиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини суд органлари томонидан ҳимоя қилишни янада кучайтиради ва уларга қулай шароитлар яратади.

Жорий йилнинг 1- июнидан вилоятимизнинг олтита ҳудудида, яъни Термиз, Қумқўрғон, Денов, Сариосиё, Шеробод туманларида туманлараро ва Бойсун туманида туман иқтисодий судлари ташкил этилди. Эндиликда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўзларининг бузилган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун ўз ҳудудида жойлашган иқтисодий судларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бу эса тадбиркорлик субъектларининг қисқа вақтда бузилган ҳуқуқларини тиклаш, оворагарчиликларнинг олдини олиш ва самарали фаолият юритиши учун имконият яратилганлигидан далолатдир.

Маълумки, иқтисодий судга иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасида фуқаровий, маъмурий ва бош- қа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга доир, иқтисодиёт соҳасида ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари вужудга келиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши учун аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги корпоратив низоларга доир ишлар тааллуқлидир.

2017 йилнинг биринчи ярим йиллик фаолияти мобайнида вилоят иқтисодий суди томонидан, жами 24962 та иқтисодий ишлар мазмунан кўриб чиқилиб, ҳал этилган. Ишларнинг 24334 тасига ҳал қилув қарорлари қабул қилинган бўлса, 454 таси юзасидан суд буйруқлари берилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ХПКнинги 88-моддасига асосан 108 та даъво аризаларни кўрмасдан қолдирилган. Вилоят иқтисодий суди томонидан кўрилган ишларнинг 57,2 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.

Жорий йилнинг биринчи ярмида кичик бизнес субъектлари, шу жумладан, ширкат, деҳқон, фермер ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида даъвогар ва жавобгар сифатида, жами 14708 та ишлар кўрилган.

Иқтисодий соҳадаги ишларни кўриш жараёнида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан иқтисодиёт соҳасидаги қонун нормаларининг талаблари бузилганлиги сабабли суд томонидан уларга нисбатан 56 та таъсир чоралари қўлланилган.

Мамлакат иқтисодиётига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улушини кескин ошириш, уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада мустаҳкамлаш, изчил ислоҳотларни, яратилган қулайлик ва имкониятларни аҳолига тўғри тушунтириш ва бу орқали фуқаролар ўртасида ишбилармонлик муҳитини кучайтириш ҳамда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш муҳим вазифаларимиздандир.

Л. АБДУЛЛАЕВ,
вилоят иқтисодий суди раиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хорижга қанчагача нақд пул олиб кетиш мумкин?

Жисмоний шахсларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби соддалаштирилди. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE