Бош саҳифа / Жамият / Тадбиркорлар самараси

Тадбиркорлар самараси

Сўнгги йилларда мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида юзага келаётган ғов-тўсиқларни олиб ташлаш бўйича  қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Президентимизнинг 2017 йил 1 февралдаги “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этишда муҳим омил бўлди.

Вилоятимизда ҳам 2017 йилнинг февраль ойидан бошлаб  уларнинг таркиблари тузилиб тасдиқланди. Қарорга асосан ҳудудий комиссиялар ҳар ойда камида бир маротаба йиғилиш ўтказиб, тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида юзага келаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш масалаларини кўриб чиқиши лозим.

Яқинда вилоят прокуратурасининг мажлислар залида комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда 10 ой  давомида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида амалга оширилган ишлар ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари ҳақида фикр юритилди. Вилоят адлия бош қармаси бошлиғи, ҳудудий комиссия раиси ўринбосари С. Саттаров давлат хизматларини кўрсатувчи органлар ва ташкилот раҳбарларига қонунда белгиланган тартиб ва муддатларга қатъий амал қилиш лозимлиги ҳақида огоҳлантирди.

Йиғилишда комиссия томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар келишиб олинди ва соҳа оид тегишли қарорлар қабул қилинди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтмоқчимизки, жорий йилнинг 10 ойи давомида тадбиркорлик субъектларига туман (шаҳар) “ягона дарча” марказлари томонидан 6041 та давлат хизмати кўрсатилган ва 14 152 нафар тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган.

А. АЛИЕВ,
вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan