Бош саҳифа / Жамият / Тадбиркорлар мурожаати тез ва ижобий ҳал этилмоқда

Тадбиркорлар мурожаати тез ва ижобий ҳал этилмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг Денов тумани ҳокимлиги биносида Шўрчи, Олтинсой, Денов, Узун ва Сариосиё туманлари тадбиркорлари учун ўтказган сайёр қабулида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келаётган муаммоларни зудлик билан бартараф этиб, уларга мутасаддилар томонидан тезкор амалий ёрдам кўрсатиш чоралари белгиланди.

Учрашувда Президентимизнинг пандемия шароитида тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган фармон ва қарорларининг мазмун-моҳияти, уларга яратилаётган имтиёз ва преференциялар ҳақида атрофлича фикр юритилиб, мутасадди раҳбарларга бу вазифаларни амалга ошириш чораларини кучайтириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Сайёр қабулларда ўз бизнесини йўлга қўйиш учун ер майдони ажратиш, тижорат банкидан кредит маблағи олиб, фаолиятини ривожлантириш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, бузилган иморатларга нисбатан компенсация тўловларини ундириш, божхона, солиқ тўловлари ва бошқа қатор масалалар юзасидан 100 га яқин мурожаат тингланиб, тегишли раҳбарлар иштирокида муҳокама этилди.

– Денов туманида 1 000 тонналик совутгичли замонавий омборхона қуриш учун имтиёзли кредит ажратилишида амалий ёрдам сўрадим, – дейди «Элдор Алмаз» МЧЖ раҳбари Иброҳим Маллаев. – Вилоятимиз ҳокими мурожаатимни қисқа вақтда қаноатлантириш тўғрисида банк муассасаси раҳбарига кўрсатма бериб, унинг ижросини шахсан ўзлари назоратга олишларини маълум қилдилар. Ишим ортиқча оворагарчиликсиз битганидан жуда хурсандман.

Шу тариқа, тадбиркорларнинг маҳаллий ҳокимликлар, алоқадор ташкилот ва тижорат банклари фаолиятига бевосита боғлиқ бўлган муаммолари жойида ҳал этилди. Муддат талаб этиладиган масалалар ечими бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланиб, уларнинг ҳал этилиши қатъий назоратга олинди.

Вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

АФСОНАЛАР ҲАҚИҚАТГА АЙЛАНМОҚДА

Ёшлар кунида  Ангор туман давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan