Бош саҳифа / Сиёсат / Тадбиркорлар ҳимояда

Тадбиркорлар ҳимояда

Мамлакатимизда тадбиркорларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш ва фаолиятларини самарали ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунга кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоятимизда ҳам мазкур вакиллик девони ходимлари айрим тадбиркорлар фаолияти юзасидан текширувлар ўтказиш соҳасида назорат қилувчи органларнинг қонун ҳужжатларини бузганлик ҳолатлари аниқланиб, тадбиркорлар ҳуқуқи ҳимоя қилиб келинмоқда.

Айни пайтда вилоятдаги вакил девони ходимлари тадбиркорлар томонидан билдирилган 70 га яқин мурожаатлардан 52 таси қаноатлантирган бўлса, 9 нафар тадбиркорнинг манфаати ҳимоя қилиниб, 700 млн. сўмга яқин маблағ ундириб берилиши юзасидан суд қарори чиқарилди.

Жумладан, Шеробод туманида фаолият юритадиган “ASQAR-AKRAM-AKMAL” хусусий корхонасига тегишли бўлган, айни кунда бузилган савдо дўкони ва ошхона биносининг бир қисми учун компенсация пуллари Шеробод туман ҳокимлиги томонидан тўланмай келинган. Шунингдек, Термиз шаҳар маданият бўлими билан “Сифат Гигант Таъмир” МЖЧ ўртасида 2019 йилнинг 10 январида қурилиш ва таъмирлаш ишлари учун шартнома имзоланиб, қурилиш ташкилоти томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилсада, 62 млн. 809 минг сўмлик тўлов амалга оширилмай келинган. Ҳар иккала ҳолатда ҳам тадбиркорларнинг қонуний манфаати суд орқали каноатлантирилди.

Бир сўз билан айтганда, тадбиркорга ва иқтисодий тармоқларнинг самарали фаолиятини таъминлашга ўз ҳиссамизни қўшиб келмоқдамиз.

Шавкат ЯХШИҚУЛОВ,
Аслиддин БАҲРОМОВ,
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Барча мақсад ва ҳаракатларимиз халқимиз фаровонлиги, фарзандларимиз келажаги, ватанимиз тинчлигини таъминлашга қаратилган

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва йирик лойиҳалар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE