Бош саҳифа / Таълим / Тадбиркорлар боғча қураяпти

Тадбиркорлар боғча қураяпти

Мамлакатимиз Президентининг “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қароридан сўнг тоғли Бойсун туманида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Айтиш керакки, бугунги кунга келиб халқнинг турмуши тобора фаровонлашмоқда. Тоғли туман аҳолиси йил сайин кўпайиб бораяпти. Ҳозирда Бойсунда қарийб 115 минг нафар киши истиқомат қилмоқда. Уларнинг 12,1 минг нафари болалардир. Шу пайтгача туманда 10 та мактабгача таълим муассасаси мавжуд бўлган бўлса, шундан  8 таси фаолият кўрсатган ва бу масканларда атиги минг нафар жажжи ўғил-қиз тарбияланаётганди. Фақат “Дарбанд” ва “Даштиғоз” қишлоқларидагина боғча фаолият кўрсатиб турган. Қолган қишлоқлардаги жажжилар маскани ҳар хил сабабларга кўра ишламаётган эди. Қарордан сўнг тоғли туманнинг олис қишлоқларида ҳам боғчалар қуришга алоҳида эътибор  кучаймоқда.

Айни пайтда турли сабабларга кўра ёпиб қўйилган ва таъмирга муҳтож 3- ҳамда “Работ” қишлоғидаги 10-мактабгача таълим муассасасини капитал таъмирлаш учун республика “Газ кимё комплекси” ҳомийлигида 4,5 миллиард сўм маблағ ажратилиб, капитал таъмирлаш ишлари бошланди. Шу йилнинг август ойига қадар ушбу боғчалар ишга туширилади ва 210 нафар ўғил-қизни ўз бағрига чорлайди.

— Боғча қуриш ташаббуси билан чиққан тадбиркорларни  туман ҳокимлиги ҳар томонлама қўллаб-қувватлаяпти, — дейди туман мактабгача таълим бўлими мудири Фароғат Ҳамидова. — Йигирма битта қишлоқ ва маҳаллаларда ишбилармонларга давлат шерикчилигидаги хусусий мактабгача таълим  муассасаси қуриш учун ер ажратиб берилди. Айни пайтда, Музаффар Муҳаммадиев “Меҳнатобод” маҳалласи ҳудудида 100 ўринли, Рустам Ғаффоров “Кўлқамиш” қишлоғида 50 ўринли, Шавкат Сатторов “Ҳунарманд- лар” маҳалласи ҳудудида 100 ўринли, Суннат Мусурмонов “Косиблар” маҳалласи ҳудудида 150 ўринли, Зебо Тошпўлатова “Наврўз” қишлоғида 50 ўринли, Азиз Расулов “Бибиширин” маҳалласида 100 ўринли, Соҳиба Пардаева “Наврўз” қишлоғида 100 ўринли, Феруза Эсонова “Темир дарвоза” маҳалласи ҳудудида 100 ўринли мактабгача таълим муассасалари қуришга киришиб, ҳозирда пойдеворни тиклаш ишлари бошлаб юборилди.

Холида ҚУЛЛИЕВА,
ўқитувчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Ёш журналистлар” тўгараги

Иқтидорли ёшлар ҳар бир мактаб, коллеж ва олийгоҳда кўп. Ёшларнинг иқтидорини янада юксалтириш, талаб ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE