Бош саҳифа / Жамият / Тадбиркорлар билан мулоқот

Тадбиркорлар билан мулоқот

Мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарорлиги ва ривожи тадбиркорлар фаолияти билан чамбарчас боғлиқдир. Воҳада тадбиркорларга қулай шароит яратиш, бу борадаги муаммоларни бартараф этиш бугунги кун тартибидаги масалалардан бири бўлиб қолмоқда.

Шу мақсадда вилоят ҳокими Т.Боболов тадбиркорлар билан навбатдаги қабулини ўтказди. Унда 10 нафар тадбиркор иш фаолиятидаги муаммоларни ҳал этиш юзасидан ёрдам сўради.

Жумладан, Қумқўрғон туманидаги “Барқарор малҳам” корхонаси раҳбари А. Ходиев тумандаги “Боғаро” маҳалласида қурган хусусий клиникаси биноси ҳужжатларини расмийлаштириш юзасидан мурожаат қилди. Шу ернинг ўзида ҳусусий клиника биноси кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш муаммоси ҳал этилди. Термизлик тадбиркор Э.Самадов чет элдан тиббий ускуналар харид қилиш учун банкдан 250 минг АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит ажратишни сўраб илтимос қилди. Бу тадбиркорнинг мурожаати ҳам ижобий ҳал этилиб, имтиёзли кредит ажратиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқ берилди.

Энг муҳими, тадбиркорлардан тушган мурожаатларнинг кўпчилиги мулоқот давомида ҳал этилди. Бажарилиши учун муддат талаб этиладиган мурожаатлар қатъий назоратга олинди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Савдоси пишмаган режа

Ҳар қандай ходим ёки раҳбар лавозим ваколатидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланса, ўша ерда қонун бузилиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan