Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Тадбиркорга тўсиқ бўлманг!

Тадбиркорга тўсиқ бўлманг!

Ангор туман ҳокими 2018 йил 6 июлда фуқаро Жўраева Мадинабонуга тумандаги “Наврўз” маҳалласи Ҳаким Термизий кўчаси ёқасидан “Китоб олами” дўкони очиши учун 2 сотих ер ажратилиши тўғрисида 2384-сонли қарорини чиқарган.

Тез орада ушбу майдонда қурилиш ишлари бошлаб юборилган. Аммо туман ҳокимининг бошқа бир қарори билан тадбиркорга ер ажратилиши тўғрисидаги қарори бекор қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили томонидан Мадинабону Жўраева туман ҳокимининг 2019 йил 26 июлдаги Қ-5143-сонли қарорини ҳақиқий эмас, деб топишини сўраб судга мурожаат қилган.

Судда иш ҳужжатлари ўрганиб чиқилиб, туман ҳокимининг мазкур қарори бекор қилинди ва тадбиркорнинг фаолият юритишига тўсқинлик қилаётган муаммо бартараф этилди.

Н.Бобомуратова,
Ангор туман маъмурий суди раиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қонундан қочиб бўлмайди

Мамлакатимизда тадбиркорларга барча шароит, имкониятлар яратилганига қарамасдан уларнинг айримлари солиқ тўловларидан қочишга уринишмоқда. Вилоят давлат …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE