Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Тадбиркорга мададкор хизмат

Тадбиркорга мададкор хизмат

Бугун тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган жисмоний ва юридик шахсларга барча имкониятлар эшиги очиқ. Буни нималарда кўриш мумкин?

Авваламбор, тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмоқчи бўлган жисмоний шахсларга “ягона дарча” тамо-йили асосида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ барча турдаги рўйхатга олиш, рухсат бериш ва лицензиялаш тартиблари янада соддалаштирилди. Тадбиркорлар учун давлат хизматлари кўрсатиш марказларида электрон навбат тизими жорий этилган. Мижозларга тегишли аризалар марказнинг масъул ходими томонидан кўриб чиқилади. Ходим лозим бўлса, мижозларга ҳужжатларни тўлдиришда кўмаклашади. Ва мурожаатлар шу ернинг ўзида рўйхатдан ўтказилади. Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектига айланишни истаган фуқаролар марказ билан телефон орқали боғланиб,   электрон ариза тўлдириб, масофадан туриб ҳам рўйхатдан ўтиши мумкин. Бу тизим коррупциянинг олдини олишга ҳам хизмат қилади. Чунки бундай вазиятда давлат хизмати ходимлари билан тадбиркорнинг тўғридан-тўғри мулоқоти бўлмайди.

Тадбиркорларга “ягона дарча” тамойилига асосланган давлат хизматларини кўрсатиш марказларида давлат бошқаруви тизими йўлга қўйилганлиги, элек-трон ҳукумат тизимидагина эмас, балки соғлом тадбиркорлик муҳитини янада яхшилашнинг янги босқичи бўлди.

Тадбиркорлик субъектлари учун яратилган қулайликларнинг яна бир томони шундаки, тадбиркорларнинг ҳисобот топшириш билан боғлиқ масалаларида ҳам бирмунча енгиллик яратилди. Эндиликда тадбиркорлар ҳисоботларини ҳар бир чоракда эмас, йилда бир марта, у ҳам бўлса электрон шаклда топширилиши белгилаб қўйилган.

Бундай қулайликлар тадбиркорнинг ҳам вақтини тежайди, ҳам иш сифатини яхшилашга ёрдам беради.

Адолат ВАИСОВА,
Термиз шаҳар статистика бўлими
етакчи мутахассиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Божхонадан ўтиш янада қулай!

Қўшни давлатлар билан алоқаларимиз янада кенгайиб, чегарадан ўтиш тартиби анчайин осонлашгандан сўнг, кўпчиликда ташқи ҳудуддан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan