Термиз архитектура ва қурилиш касб-ҳунар коллежини 2016-2017 ўқув йилида 455 нафар ёшлар битираяпти. Уларнинг 71 нафари тадбиркорлик билан шуғулланишни истаб, ўзларининг бизнес лойиҳаларини молиявий муассасаларга тақдим этишганди. Бугунги кунга келиб уларнинг 20 нафарига АТБ “Микрокредитбанк” Учқизил филиали томонидан 4,5 миллиондан 7 миллион сўмгача сармоя ажратилди. М. Авазова, Д. Ибрагимжонова, Ф. Абдурасулов, Ў. Эргашев, М. Шоазимова каби ёшлар банклар сармояси ҳисобига чорвачиликни ривожлантиришга қўл уришди.
Сардор ХОНОВ