Бош саҳифа / Жамият / Тадбиркор ҳуқуқи ҳимояда

Тадбиркор ҳуқуқи ҳимояда

Президентимизнинг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка янада кенг йўл очиб берди.

Фармонда ушбу соҳа вакилларининг фаолиятига  давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартириш, уларнинг фаолиятини асоссиз тўхтатиб қўйганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш вазифаси белгилаб берилган. Шунингдек, республиканинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш  учун хорижий  инвестициялар иштирокидаги янгидан ташкил этилган ишлаб чиқариш  корхоналари беш йил мобайнида солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан озод этилади. Бундан ташқари, хусусий мулкчиликни ҳар томонлама  ҳимоя қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатдан яхшилаш борасида қатор ислоҳотлар амалга  оширилиши ҳам ҳужжатда кўрсатиб ўтилган.

Юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги йўлида меҳнат қилиш эса ҳар бир ватандошимизнинг биринчи галдаги вазифаси бўлмоғи зарур.

Ҳасан ҚОБИЛОВ,
Денов тумани “Ягона дарча” маркази бўлим бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan