Бош саҳифа / Жамият / Тадбиркор ҳуқуқи ҳимояда

Тадбиркор ҳуқуқи ҳимояда

Термиз шаҳар адлия бўлими ходимлари шаҳардаги тадбиркорлик субъектларида бўлиб, тадбиркорлар ва корхона ходимлари билан мулоқот олиб боришмоқда. Бу борада вилоят адлия бошқармасининг тумандаги бўлимлари томонидан туман ва шаҳарлар миқёсида гуруҳлар ташкил қилинган.

Гуруҳлар таркибига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, корхона ва ташкилот, муассасалар раҳбар ва масъуллари бириктирилган. Бундай штабларнинг зиммасига тадбиркорлик бўйича барча масалалар, ташаббуслар, муаммолар бўйича таклифларни кўриб чиқиш вазифалари юклатилган.

— “Мебель савдо” деб номланган оилавий корхонамизда сифатли мебеллар ишлаб чиқаряпмиз, — дейди ёш тадбиркор Санжар Саидов. — Ишлаб чиқариш корхонамизда 10 дан ортиқ фуқаро иш билан таъминланган. Айрим ҳолларда тадбиркорлик бўйича тушунмовчиликлар, тўсиқлар юзага келганда қонунчиликдан яхши хабардор эмаслигим менга панд берарди. Бугун мутахассислардан бепул маслаҳатлар олдим. Ўз ишимни кенгайтириб, шаҳар марказидаги бўш турган бинолардан бирини олиб, ишлаб чиқариш цехини очмоқчиман.

Термиз шаҳрида тузилган гуруҳ аъзолари жойларга чиқиб, кенг миқёсда тушунтириш-тарғибот ишларини олиб боришмоқда. Шаҳардаги “Термиз бунёдкор инвест”, “Мадина Намуна”, “Термиз миллий таомлари”, “Умаржон”, “Зангори аср”, “Зомин — СИБ» “Глобал сервис”, “Турон шарқ инвест”, “Маҳмуд Самандар” оилавий корхоналарида учрашувлар ўтказилди. Ўрганишлар жараёнида аёнлашдики, баъзи тадбиркорлар олган бинолар ва ерларда ишлаб чиқариш жараёни ташкил қилмасдан келган. Уларга тадбиркорликни ривожлантириш йўли орқали аҳолининг яшаш шароитини яхшилашга, ишсизликни камайтиришга, қишлоқ, туман, шаҳарларни ободонлаштиришга эришиш мумкинлиги тушунтирилди.

Санжар АКРОМОВ,
Термиз шаҳар адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ғолиблик кубоги ва миллионлар кимларга насиб этди?

Ватанимиз мудофаа қобилиятининг мустаҳкамланиши тинч ва осуда ҳаётимизни таъминлашга хизмат қилади. Бунинг учун эса ҳуқуқ-тартибот …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan