Бош саҳифа / Таълим / Тадбиркор таълим олмоқда

Тадбиркор таълим олмоқда

Республика тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш марказининг вилоят филиали Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 августдаги 602-сонли “Аҳоли ва тадбиркорлар учун ўқув курслари ташкил қилиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ташкил қилинган.

Бугунги кунда марказ вилоятимизнинг ҳар бир туманида аҳоли ва тадбиркорлар учун касб-ҳунар коллежлари биноларида бепул ўқув машғулотлари ташкил этмоқда. Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилаётган ўқувда бизнесни юритиш ва бизнес-режаларни ишлаб чиқиш асослари,солиқ, банк иши, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонунчилик, божхона, молиявий бош қарув ва бошқа фанлар бўйича таълим берилаяпти.

Марказ ташаббуси билан “Ёшлар-келажагимиз” Давлат дастури доирасида ЎзЛиДеП ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш мақсадида вилоятда жойлашган олий ўқув юртлари негизида янги тартибда ўқув курслари ташкил этишган. Уларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, республикаси Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда жойлардаги уюшмаган ёшларни, маҳаллалар аҳолисини кенг жалб қилиш кўзда тутилган. Ўқув курслари жараёнида инновациялар киритиш, юқори технологияларни қўллаган ҳолда онлайн тарзда масофавий ўқитиш ташкил қилинмоқда.

2019 йилнинг фақат биринчи чорагининг ўзида 600 нафардан зиёд аҳоли ва тадбиркор ушбу курсларда билим олди. Ўқув машғулотлари узлуксиз ташкил этилмоқда.

Бир сўз билан айтганда келажак авлодга ўз турмуш шароитларини яхшилаш, севган касблари сир асрорларини пухта эгаллаб, бошлаган тадбиркорлик ишларини аниқ мақсад, истиқболли лойиҳалар асосида бошлаш кўникмаларини шакллантириш муҳум вазифаларимиз сирасига киради. Замон билан, илғор технологиялар, инноватцион ғоялар билан ҳамнафас яшаш бугуннинг талаби эканлигини ёшларимиз онгига сингдира олсакгина бу каби тадбирларимиз ҳайрли ва самарали бўлади.

Ф.ТЎРАЕВ,
тадбиркорлик фаолияти асосларини
ўқитиш маркази вилоят филиали раҳбари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Ёш журналистлар” тўгараги

Иқтидорли ёшлар ҳар бир мактаб, коллеж ва олийгоҳда кўп. Ёшларнинг иқтидорини янада юксалтириш, талаб ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE