Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Тадбиркор маҳсулоти – экспортга!

Тадбиркор маҳсулоти – экспортга!

“Surxon oshpazi” МЧЖ 2016 йил 17 октябрда ташкил топган бўлиб, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш билан шуғулланиб келади. МЧЖ раҳбари О.Сапаров ҳозирги кунда Термиз шаҳрида “Book kafe” савдо нуқтасининг қурилиш ишларини бошлаган бўлиб, жорий йилнинг охирида қуриб битказишни белгилаган.

Ишлаб чиқариш цехида 32 нафар ёшни иш билан таъминлаган бўлиб, 28 хил маҳсулот, жумладан, миллий ширинликлар ва “fest food” нонлари ишлаб чиқарилади. Ушбу фаолият тури орқали бир йил давомида бозорларга 1 млрд. 700 млн. сўмлик маҳсулот етказиб берилди. Бир ойлик ишлаб чиқариш қиймати эса 35 млн. сўмни ташкил этади.

2018 йил 24 январда Афғонистон ва Тожикистон давлатлари билан мазкур маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича битим имзоланган бўлиб, айни кунда юқорида қайд этилган хориж давлатларига маҳсулотлар етказиб берилмоқда. Бугунги кунгача экспорт қилинган маҳсулотлар қиймати 25 млн. АҚШ долларини ташкил этади.

Ёш тадбиркор О.Сапаров раҳбарлигида “Surxon oshpazi” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар бозорлар тўкинлигини таъминлаш баробарида давлатимиз экспорт салоҳиятини юксалтиришда ҳам катта аҳамият касб этмоқда.

Хизмат кўрсатиш фаолиятида ҳам 18 нафар ёш иш билан таъминланган бўлиб, компъютер, реклама хизматлари, миллий либослар салони, автосервис каби йўналишлар бўйича ҳам фаолият олиб бормоқда. Бир йиллик умумий даромади эса 800 млн. сўмни ташкил этади.

Маҳмуд АЛИЁР

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Муқобил энергия-даромад манбаи

Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Энергетика Вазирлиги ҳузуридаги «Ўзнефтгазинспекцияси» Сурхондарё ҳудудий бўлими ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE