Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Тадбиркор иш бошлади

Тадбиркор иш бошлади

Музработ тумани Халқобод қўрғонининг деҳқон бозори яқинида жойлашган замонавий ва шинам бинолардан бирида ёш тадбиркор Ойбек Нормаматов ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлади.

Бинонинг биринчи қаватида пишириқлар, иккинчи қаватида эса тикув цехи очиб, коллежни битирганларни иш билан таъминлади.

— АТ “Халқ банки”нинг Музработ филиалидан 300 миллион сўмлик кредит олиб, Корея ва Россия давлатида ишлаб чиқарилган ускуналар олиб келиб, цехни керакли жиҳозлар билан таъминладик, — дейди тадбиркор О. Нормаматов. – Электрон печ ва тикув цехимиз учун олиб келинган тикув машиналаримиз иш самарадорлигини ошираяпти. 6 нафар хотин-қизни иш билан таъминладик.

Бу ерда ишлаб чиқарилган турли ширинликлар сифат ва салмоқ жиҳатдан аъло, ўз вақтида савдо шахобчаларига етказиб берилмоқда.

Иккинчи қаватда ҳам ишлар қизғин. Тикув цехида тиббиёт ва мактабгача таълим муассасалари, савдо ходимлари учун махсус либослар билан бир қаторда эркак ва аёллар, болалар кийим-кечаклари тайёрланиб, харидорларга етказилмоқда.

Х. ШОИМОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Савдо ва хизмат кўрсатиш тизимидаги ўзгаришдан хабардормисиз?

Жорий йилнинг сентябрь ойида Президентимизнинг “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan