Бош саҳифа / Жамият / Тадбирга тайёргарлик

Тадбирга тайёргарлик

Жорий йилнинг май ойида маҳалла раислари сайлови ўтказиладиган манзил ва объектлар жойи аниқланди.

Сайлов жараёнлари 717 та маҳалла ҳудудида танланган жойларда бўлиб ўтади.

 Шундан 593 таси умумтаълим мактаблари, 73 таси касб-ҳунар коллежлари биноси, 22 таси маҳалла фуқаролар йиғинлари ва 29 таси турли ташкилотлар биноларидадир.

Шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда сайлов бўлиб ўтадиган бинолар 1297 та зарур миқдордаги овоз бериш кабинаси, 745 та қути, 717 та телефон аппарати, 1544 та стол, 5308 та стул, 750 та компьютер ва 750 та принтер билан тўлиқ таъминланди.

Аҳоли ўртасида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги қонун ҳужжатларининг аҳамиятини очиб бериш ҳамда сайлов очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, уни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш бўйича матбуот хизмати гуруҳлари ҳам тузилиб, жойларда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, туман (шаҳар) секторларидаги маҳаллалар ишчи гуруҳлари раҳбарлари ва аъзоларини йиғиб, туман (шаҳар) сайловни ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар аъзолари иштирокида маҳалла раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича семинарлар ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг март ойида барча шаҳар ва туманлар секторларида ишчи гуруҳлари раҳбарлари ва аъзолари билан ташкил этилган семинарда вилоят сайловни ўтказишга кўмаклашувчи комиссия аъзолари иштирок этиб, ишчи гуруҳлар олдида турган долзарб вазифалар тўғрисида тушунтириш ва саволларга жавоб бердилар.

Шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг 2019 йил 18 мартдаги ва вилоят ҳокимлигининг 25 мартдаги “Фуқаролар йиғинлари раислари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларни саралаб олишга кўмаклашиш тўғрисида”ги ва вилоят ҳокимлигининг йиғилиш баёни билан ишчи гуруҳ таркиби ва сайлов ўтиш жойлари тасдиқланди.

Бу йил вилоятда 18 ёшдан ошган, сайлов ҳуқуқига эга бўлган 1 654 800 нафар фуқародан 12 фоизи, яъни 198 580 нафар фуқаро вакиллик нормаси бўйича сайлов жараёнида иштирок этиши режалаштирилган.

А. АҲМЕДОВ,

фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)

сайловини ташкил этиш ва ўтказишга

кўмаклашувчи вилоят комиссияси раиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan