Тадбир

Вилоят мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктида адолатли кўрик-танлов ҳамда тегишли синовлар асосида саралаб олинган энг муносиб ўғлонларни муддатли ҳарбий хизматга кузатиш муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар элу юрт осойишталигини асрашга йўл олаётган чақирилувчиларни бугунги унутилмас воқеа билан қутлашаркан, уларга билдирилган юксак ишончни шараф билан оқлаб қайтишларини тилашди.
– Ўғилларим, сизлар ботир ва кучли, энг сара йигитлар сифатида Ватанимизни қўриқлашга йўл олмоқдасиз. Сизга табаррук боболару мунис момолар, жондан азиз волидаи муҳтарамаларингиз умид билан кўз тикиб, ишониб туришибди. Бу ишончга муносиб бўлиш барчангизга насиб этсин,-деди ота-оналар номидан сўзга чиққан Ҳалима Бобоқулова.

– Сизлар борки, турмушимиз осуда, ҳаётимиз фаровон. Сизлар кимга ва нима учун хизмат қилаётганингизни яхши биласизлар. Барчангизга ўз бурчларингизни сидқидилдан адо этиб, ёруғ юз билан яқинларингиз бағрига эсон-омон қайтиб келиш насиб этсин, – деди вилоят «Нуроний» жамғармаси раиси Муҳиддин Абдуллаев.

– Тақдиримиз туғилиб ўсган она Ватанимиз тақадири билан чамбарчас боғглик экан, унинг тинчлиги йўлида хизмат қилишга ҳар доим шаймиз, — деди чақирилувчи Шарофиддин Эшбоев. — Сара ўғглонлардан бири сифатида юрт корига яроқли топилганимдан хурсандман. Насиб этса, муддатли ҳарбий хизматни аъло даражада ўтаб, билдирилган юксак ишончни шараф билан оқлайман.

Кузатув маросимида куй ва қўшиқлар янгради. Маҳаллий ҳокимият хамда тегишли ҳамкор ташкилотлар томонидан ҳар бир чақирилувчига совғалар берилди.

Б.БЕКМУРОДОВ,
вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи, подполковник

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ободончиликка ҳиссамиз бор

Мамлакатимизнинг барча шаҳар ва туманларида  кенг кўламли бунёдкорлик, ободончилик ишлари олиб борилаяпти. Айниқса, воҳамизнинг Шарғун …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan