Бош саҳифа / Жамият / Табиий маҳсулотга эҳтиёж

Табиий маҳсулотга эҳтиёж

Сайёрамизда аҳоли сони кескин ўсиши туфайли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш глобал масалалардан бири бўлиб турибди. Табиийки, озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш учун қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини ошириш талаб қилинади.

Чунки экин майдонларини кенгайтириш имконияти чекланган. Бунинг устига кўпгина давлатларда ерни суғориш учун чучук сув захиралари ҳам етишмайди. Шу боис мавжуд ердан фойдаланиб, ҳосилдорликни ошириш ҳисобига аҳолини озиқ-овқат билан таъминлашга эътибор кучайтирилаяпти. Бунда минерал ўғитларни қўллаш, трансген ўсимлик ва ҳайвонлардан фойдаланиш қишлоқ хўжалигида ҳосил миқдорини оширишнинг асосий омили ҳисобланади.

Маъданли ўғитлар экинлар ҳосилдорлигини оширади, аммо салбий оқибатлари ҳам йўқ эмас. Азотли ўғитларнинг кўп қўлланиши натижасида тупроқ таркибидаги гумуснинг парчаланиши тезлашади, тупроқ мелиоратив ҳолати ёмонлашади. Тупроқ ва ер ости сувлари, шунингдек, етиштириладиган маҳсулот таркибида нитратлар ошади. Нитратнинг кўп бўлиши зарарли оқибатлар олиб келиши ҳаммага маълум.

Инсон соғлом бўлиши учун истеъмол қиладиган маҳсулотлари табиий бўлмоғи лозим. Маҳсулотни табиий етиштириш учун биологик деҳқончиликни қўллаш керак. Дунё бўйича 2016 йилда биомаҳсулотлар етиштириладиган майдон 31,5 миллион гектарга етди. Экологик деҳқончилик нима?  Бу қишлоқ хўжалигининг табиатга мослигидир. Бунда ўсимликшунослик ва чорвачилик бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлади. Ўсимлик  бир қисми ҳайвонлар учун озуқа бўлса, чорвачилик чиқиндиси ҳисобланган гўнг ўсимликлар учун озуқа моддаси вазифасини бажаради. Фақат маҳаллий ўғит ҳисобига сифатли,  табиий ҳосил етиштириш ва ерни бойитиш мумкин.

Ибодулла ХЎЖАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Битирувчилар МИБда ишлаши мумкинми?

Бу саволга талабалар Термиз давлат университетида Маж-бурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси вакиллари билан ўтказилган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan