Бош саҳифа / Жамият / Табиатни асрашга барчамиз масъулмиз

Табиатни асрашга барчамиз масъулмиз

Инсон табиат қонунларига эмас, аксинча, ўз манфаатларига асосланиб фаолият кўрсатиши оқибатида табиатдаги мувозанатнинг сезиларли даражада бузилгани, дунёнинг турли минтақаларида сув тошқинлари, зилзилалар, ўрмон ёнғинлари каби талофатларнинг рўй бераётгани ҳеч кимга сир эмас.

Бир сўз билан айтганда, инсон табиий муҳитга салбий таъсир кўрсатиб,  табиатдан “акс таъсир”га дуч келмоқда. Маълумки, сўнгги 50 йил ичида ер юзи аҳолиси деярли уч маротаба ўсган, транспорт воситалари сони, электр энергиядан, нефть ва газдан фойдаланиш, ёғоч истеъмоли, қоғозга бўлган талаб бир неча баробар ошди. Ўз нав- батида табиий захиралардан фойдаланишнинг кескин ортиши, инсониятнинг табиат қонуниятларига бўйсинмасдан унга таъсир кўрсатиши оқибатида экологик муаммоларнинг долзарблиги янада ошиб бормоқда.

Шу боис табиатда рўй бераётган нохуш ҳодисалар оқибатларини бартараф этиш, олдини олиш ҳозирги куннинг долзарб вазифаларидан бири. Бунда экологик таълим-тарбиянинг ўрни ниҳоятда катта. Зеро, экологик таълим-тарбия — халқимизнинг табиатга нисбатан эътибор билан қарайдиган урф-одатлари, анъаналари асосида ёшларни мактабгача таълим муассасасидан бошлаб тарбиялаш ва улар онгида табиатга, унинг бойликларига меҳр-муҳаббат ўйғотиш, табиий бойликларни асраб-авайлашга ўргатишдан иборат.

Ушбу муаммолардан келиб чиқиб Ўзбекистон экологик ҳаракати томонидан атроф-муҳит муҳофазасидаги лоқайдликларга барҳам бериш, хусусан, сув ва атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, чиқиндилар муаммоларини бартараф этиш, биохилма-хилликни асраш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида жамоатчилик иштироки фаоллигини кучайтиришга қаратилган қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Экоҳаракат ва “Экосан” экология ва саломатлик халқаро хайрия жамоат фонди томонидан Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси буюртмаси асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Табиатни асрашга барчамиз масъулмиз” ижтимоий буюртмаси амалга оширилмоқда. Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини, табиий ресурсларни асраб-авайлаш, экологик маданиятини янада юксалтириш, атроф-муҳит муҳофазаси нафақат давлат, жамият балки, барчанинг вазифаси бўлишига эришиш ва табиат тўғрисидаги билимларни тарғиб қилишга қаратилган.

Вилоятимизда ушбу йўналишда ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари, семинарлар, амалий тадбирлар, экоҳашарлар ташкил этилди. Термиз шаҳри ва туманларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни тар- ғиб қилувчи 36 та махсус ижтимоий баннер ўрнатилди, ўқув-услубий қўлланма, экологик календар, буклетлар тарқатилди.

Ушбу лойиҳа доирасида ташкил этилган тадбирлар  юртдошларимизни ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсини сақлаш, биохилма-хилликни асрашга чорлаш баробарида улар қалбида она табиатга бўлган муҳаббат уйғонишига ёрдам беради.

Усмон ТУРОПОВ,
вилоят экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи
Эшбўри ХУДОЙБЕРДИЕВ,
Ўзбекистон экологик ҳаракати
Сурхондарё ҳудудий бўлинмаси
координатори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE