Бахшилар юрти, дея эътироф этилаётган Сурхон замини бугун дунё ижодкорларини фестивалга чорламоқда.
Элга келган тўй эса барчани масъулликка, бирдамлик ва муштаракликка ундайди. Меҳмонхонамиз ҳовлиси, ичкарига киравериш – фоеси, коридорлар ўзгача безатилиб, янада ёруғ ва файзли кўриниш касб этиши учун қўшимча ёритгичлар ўрнатдик. Айниқса, хоналар жиҳозланишига алоҳида эътибор қаратганмиз. Меҳмонлар учун барча шарт-шароитни яратиб, сифатли хизмат кўрсатишни режалаштирганмиз.
Азим пойтахтдан 50 нафардан ортиқ ижодкор меҳмонни кўнгилдагидек кутиб олдик, уларга меҳмонхонамиз, қолаверса, жануб гавҳари бўлмиш қадим ва навқирон шаҳримиз ҳақида ижобий таассуротлар қолдириш ниятидамиз.
Абдусалим КАТТАҚУЛОВ,
“Улуғбек” меҳмонхонаси директори