Бош саҳифа / Маданият / Таассуротларим бир олам

Таассуротларим бир олам

Ўнг томонда YNES DELARA,
Журналист, Канада давлати

Ўттиз йиллик фаолиятим давомида дунёнинг жуда кўп давлатларида бўлиб, турли хил тадбир ва тантаналарда иштирок этганман. Шунисини ҳам айтиб ўтишим керакки, бу Ўзбекистонга қилган иккинчи ташрифимдир. Бундан роппа-роса 3 йил муқаддам юртингизга Президент сайловларини ёритиш учун келган эдим. Илк ташрифим билан бугун юртингизда гувоҳ бўлганларимнинг орасида ер билан осмонча фарқ бор.

Амалиётдан маълум, чет эллик меҳмонлар учун ҳар бир давлатнинг илк дарвозаси бу аэропортдир. Шахсан менинг илк таассуротларим ижобий. Иккинчи ташрифимда гўёки Ўзбекистонни қайта кашф қилдим, десам муболаға бўлмайди. Бир неча кундан буён юртингизда бўлиб, шуни англадимки, янги инновацион ғояларни ҳаётга татбиқ этиш натижасида иқтисодиётингиз, ички ва ташқи сиёсатингизда туб бурилишлар юзага келганлиги яққол кўзга ташланади.

Фестивалнинг очилиш маросимида кўрганларим барчаси зўр, ҳайратланарли. Айниқса, тадбирни шахсан мамлакат раҳбари келиб очиб берганлиги, юртингизда фольклор санъатига нақадар кенг йўл очилганлигидан бир далолатдир. Фестиваль воқеаларини ёритишдан ташқари, сафарим мобайнида юртингизда сиёсий-иқтисодий аҳвол, санъат ва маданиятнинг инсонлар турмуш тарзидаги ўрни ҳамда аҳамиятини тадқиқ қилишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман.

Ташкилотчилик яхши йўлга қўйилган. Ташкилотчилар бу ишларнинг барчасига қандай улгуришаётганига ҳайронман. Барча соҳада жипслик, ҳамжиҳатликни кузатиш мумкин. Халқингизга хос бой маданий мерос намуналарини кўриб, миллат сифатида маданиятингиз нафадар бой эканлигига яна бир карра амин бўлдим.

Бундан 3 йиллар илгари давлатингиз ҳақида чет элликлар тўла маълумотга эга эмас эди. Аммо ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳақида истаганча маълумотга эга бўлиш мумкин.

Канада фуқароси бўлсам-да, менинг раҳбарлигимдаги “Diplomat magazinе” журнали Европада 500 минг нусхада чоп қилинади. Нашримиз Нидерландия, Белгия, Люксембург каби давлатларга тарқайди. Интернет тармоғида 1 миллион 300 мингдан зиёд ўқувчимиз бор. Ушбу оммабоп нашримиз орқали фестиваль воқеалари ҳамда Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий, савдо инвестициявий ҳолатини кенг дунё жамоатчилигига етказиш ниятим бор. Шунинг билан бир қаторда, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини алоҳида мавзу қилмоқчиман.

YNES DELARA,
Журналист, Канада давлати

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қизиқарли дастурлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan