Бош саҳифа / Жамият / Таҳририятга мактуб

Таҳририятга мактуб

Ассалому алайкум, ҳурматли таҳририят ходимлари! Камина қумқўрғонлик мухлисингизман. Бир неча йиллардан буён оиламиз билан “Сурхон тонги” газетасининг ҳар бир сонини мунтазам равишда ўқиб борамиз.

Рўзноманинг ҳар бир сонида чоп этилаётган мақолалар орқали  вилоятимиздаги ижтимоий-сиёсий ҳаёт билан яқиндан хабардор бўлиб бормоқдамиз. Газетанинг мазмунли ва ўқимишли чиқишида сиз жонкуяр соҳа ходимларининг меҳнати биз газетхонлар кўнглига маърифат нурларини улашаётир. Айниқса, “Одамийлик саранжомликдан бошланади”, “Китобсиз ўқувчи қуролсиз жангчи”, “Муаммолар ечимига бир қадам”, “Мактубларни ўқиб” каби мақолар бизга маъқул келди.

Ҳурматли таҳририят ходимлари, сизларни кириб келаётган Янги йил билан қутлайман. Эл дарди билан яшашдан ортиқ масъулият ва шарафли иш бўлмаса керак. Сизларни ана шундай захматли ишларингизда, халқ дарди билан ёниб ижод қилишингизда куч-қувват ва омад тилаб қоламан! Янги йил хонадонларингизга бахт ва қувонч олиб келсин!

Зиядулла МУСТАФОҚУЛОВ,
меҳнат фахрийси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Янги ўқув йилидан хорижий тиллар ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўланади

021 йил 19 майда давлат раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan