Бош саҳифа / Жамият / ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖА

ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖА

Президентимиз сайъи-ҳаракати билан аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан шуғилланувчи жисмоний ҳамда юридик шахслар фаолияти самарадорлигини таъминлаш, уларга етарли шарт-шароит яратиб бериш, йиллар давомида турли соҳаларда йиғилиб қолган камчилик ва муаммоларга барҳам бериш ва жойлардаги ҳақиқий аҳволни чуқур ўрганиш, танқидий таҳлил қилиш мақсадида мамлакатимиз миқёсида Халқ қабулхоналари ташкил этилганди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Вертуал қабулхона”сига келиб тушаётган ариза, шикоят ва таклифлар мазмун – моҳиятидан келиб чиқиб, Сурхондарё вилоятидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва сенаторлар 1-10 февраль кунлари Денов туманининг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожланиш масалаларини ўрганиб чиқдилар.

Депутатлар ва сенаторлар туман аҳолиси билан бевосита мулоқот қилиш учун хонадонларга ташриф буюрдилар, ички ишлар, прокуратура ва бошқа мутасадди идора ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини атрофлича таҳлил қилдилар. Мазкур мулоқот ва таҳлил натижалари халқ депутатлари Денов туман Кенгаши сессиясида муҳокама этилди.

Сессия ишида вилоят ҳокими Э. Турдимов иштирок этди ва кун тартибидаги масала юзасидан ўзининг таклиф ва мулоҳазаларини билдирди. Сессияда ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар раҳбарлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддинжон Исмоилов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари А. Саидов, А. Тошқулов, М. Турсунов, Қ. Мирзаев, А. Қурбонов ҳамда сенаторлар Ш. Арипова, М. Ҳайдаров ва О. Хидировлар иштирок этишди.

Сессияда сўзга чиққанлар туман иқтисодий-ижтимоий ривожланишида, аҳоли турмуш шароитини янада яхшилашда, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда, мавжуд хато ва камчиликлар ҳамда ечимини кутаётган масалалар юзасидан ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини баён этдилар. Кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

А. РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тез кунларда тарвуз пишади

Ер илмининг ҳадисини олган деҳқонларимизнинг самарали меҳнатлари туфайли туманимизда эртапишар тарвуз етиштирилмоқда. Туманнинг “Истиқлол” маҳалласида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan