Бош саҳифа / Жамият / Светофор қўйилса…

Светофор қўйилса…

Денов шаҳрига кираверишда 4 та асосий серҳаракат кўча бор.

 Ушбу кўчаларнинг айримларида транспорт воситаларининг бемалол ҳаракатланишини тартибга солиш туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари учун бироз қийинчилик туғдираётгандек. Сабаби, бу ерда келиб чиқаётган тирбандликлар ҳайдовчи ва йўловчиларнинг хунобини оширади. Кимдир ишга,  кимдир ўқишга шошилаётган пайтда, бундай сабрингни синайдиган ҳолатдан хурсанд бўлмайсан, албатта. Айниқса, шаҳарнинг Мустақиллик кўчасидаги  эрталабки тирбандлик ҳаммасидан ўтиб тушади. Бу ҳолат маҳаллий матбуотда бир неча бор танқид қилинган бўлсада, масалага эътибор қаратишга ҳеч бир мутасадди ҳафсала қилмаяпти.

Ушбу “Лолазор” буюм бозори ва “Қизилсув” кўприги кесишмаси ва шаҳарнинг “Олтинсой — Денов” катта магистрал йўлининг Ш. Қобилов номли СИУга борадиган кесишмасига светофор ўрнатилса, айрим автоҳалокатларнинг олди олинган ва йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари фаолиятида ҳам енгиллик бўлармиди. Гоҳида оддий бўлиб кўринган эътиборсизлик, совуққонлик кўнгилсизликларни келтириб чиқариши мумкин. Шу боис, донишманд халқимиз “Борини борида қадрла” деб бежизга айтмаган. Зеро саломатлигимиз, оиламиз хотиржамлиги энг бебаҳо бойлигимиз.

Ўрол Бекмуродов,
Денов тумани, Ш. Қобилов номли СИУ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Термизда замонавий лаборатория маркази очилди

Вилоятимизда Туркиянинг “Kani-med” компанияси томонидан замонавий лаборатория маркази ишга туширилди. Компаниянинг Термиз шаҳрида марказий офиси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan