Сўз айтмоққа даврон бу

0
47

Журналистика сўзини жонкуярлик,  фидойилик, меҳнатсеварлик сўзлари билан тенг қўллаш мумкин.

Мамлакатимизда кечаётган ислоҳотларда ниҳоятда фаол, ишчанлик руҳида хизмат қилаётган ҳамкасбларим билан фахрланаман. Ўқувчиларига янгиликларни биринчилардан бўлиб етказишга ошиқадиган журналистлар туну кун бедор, уйғоқдирлар. Бугун халқни тинглаш баробарида муаммоларига ечим топишда, жамоатчилик фикрини шакл лантиришда бир қадам олдинги сафларда бўлишга интилаётган соҳа фидойиларининг хизматларини алоҳида эътироф этмоқчиман. Юрагинга, тананга синга оладиган ҳар қандай ёруғ сўз шифодек, малҳамдек. Негаки, ҳамиша ана шу сўзни айтмоқ учун фойдасидан умид қилмаган, зараридан қўрқмаган ҳам журналистлар, ижодкорлардир. Бугун ҳамма жараёнларда шаффофлик, сўз айтмоққа беқиёс эркинлик берилган замонни, ҳаётни қадрламоқ ҳам бурчимиздир. Барчангизга байрам муборак, азиз ҳамкасблар!

Сирожиддин МАМАЖОНОВ,
“Чағониён” газетаси бош муҳаррири  

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг