Бош саҳифа / Жамият / Суюлтирилган газ сифатли бўлсин!

Суюлтирилган газ сифатли бўлсин!

Жорий йилнинг март ойида “Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси қошида кимёвий синов лабораторияси ташкил этилган эди.

Унда автомобилларга сиқилган газ қуйиш шахобчаларидаги газлардан намуна олиб келинади ва текширувдан ўтказилади. “Хроматек — Кристалл 500.2” аппарати ёрдамида газнинг ким ёвий таркиби аниқланади. Битта таҳлил учун тахминан 30-35 дақиқа вақт керак бўлади. Бундан ташқари, “Влагомер” ИВГ-1 ускунасида бир миллиметр куб газ таркибидаги сув буғлари миқдори ўлчанади. Бунда ҳар бир таҳлил учун 6-9 соат вақт сарфланади. Агар сиқилган газ қуйиш шахобчаларидан келтирилган намуна меъёр талабларига мос келмаса, шахобчадаги мавжуд ускуналар ва компрессор ҳолати текширилиб, хатолик аниқланади ва бартараф этиш чоралари кўрилади. Бу эса автомобилларга қу- йилаётган сиқилган газнинг сифатли бўлишини таъминлайди.

Н. Сагизов,
кимёвий синов лабораторияси
мутахассиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Улуғ инсон эди…

У пайтлар Ангор тумани маданият бўлими бошлиғи бўлиб ишлар эдим. Ташкилотчилигим, ташаббускорлигимни яхши билган туман …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE