Бош саҳифа / Жамият / Сувга чўкишдан сақланинг!

Сувга чўкишдан сақланинг!

Сўнгги вақтларда вилоятимиз ҳудудида фуқароларнинг, айниқса вояга етмаганларнинг сув ҳавзаларида чўкиб кетиши билан боғлиқ нохуш ҳолатлар қайд этилмоқдаки, бу ҳар биримизни хушёр ва огоҳ бўлишга чорлайди.

Қатор профилактик тадбирларнинг ўтказилишига қарамасдан жорий йилнинг шу даврига қадар фуқароларнинг сувда чўкиши билан боғлиқ 9 та бахтсиз ҳодиса қайд этилган. Уларда жами 10 нафар киши, шу жумладан, 5 нафар вояга етмаган ёш вафот этган.

Келгусида бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида вилоят ҳудудида 19 июль 20 сентябрь сувда чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ойликлари, деб эълон қилинди. Ушбу ойларда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва унинг ижросини таъминлаш белгиланган. Хусусан, “Аму-Сурхон” ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига вилоятдан оқиб ўтувчи дарё, канал ва коллекторларнинг ҳар бир пикетига жавобгар шахсларни бириктириш, “Чўмилиш тақиқланади!” ёзувли шчитларни ўрнатиш вазифаси юклатилган. Шунингдек, фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ички ишлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари ва манфаатдор ташкилотлар вакилларидан иборат ташкил этилган ишчи гуруҳларга жойларда чўмилиш ҳолатлари бўйича мониторинг ўтказиш ва тегишли таклифлар киритиш тавсия этилган. Ишчи гуруҳларга сувда чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар содир бўлиши мумкин бўлган ҳудудларни аниқлаш ва у ерларда истиқомат қилувчи маҳаллий аҳоли, келиб кетувчилар, дам олувчилар ўртасида огоҳлантирув-тушунтириш тадбирларини ўтказиш ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш белгиланган.

Шу боис воҳадошларимиз ҳамда меҳмонларимиздан “Чўмилиш тақиқланади!” белгиси ўрнатилган сув ҳавзаларида чўмилмасликларини сўраймиз. Қолаверса, ўзингизга номаълум бўлган сув ҳавзаларида чўмилиб, ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётини хавф остига қўйманг. Доимо ҳушёр ва огоҳ бўлинг, деймиз.

ЎЗ МУХБИРИМИЗ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE