Бош саҳифа / Жамият / Сувдан оқилона фойдаланайлик

Сувдан оқилона фойдаланайлик

Кўпчиликка аёнки, бу йил ёғингарчилик кутилганидек кўп бўлмади. Шу боис, жорий йил мавсумида экин майдонларини сув билан таъминлаш ва сув танқислигининг олдини олишга бирламчи масала сифатида қаралмоқда.

Бу борада Президентимизнинг “2018 йилда қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг прогноз ҳажмлари бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда вилоят ҳокимининг қарорлари асосида прогноз параметрлари тасдиқланган бўлиб, унга кўра сувни кўп талаб қиладиган шоли ва бошқа экинларни, шунингдек, такрорий экинларни жойлаштириш бўйича тегишли ўзгартиришлар киритилади.

Жорий йил мавсумида кутилаётган сув танқислигининг салбий таъсирини юмшатиш, суғориладиган ер майдонларини сув билан кафолатли таъминлаш, мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Бугунги кунда Қизириқ, Шеробод туманларининг асосий сув манбаси бўлган “Жанубий Сурхон” сув омборида сув захираси меъёрига нисбатан 74 фоизга камлиги қайд этилган. Шунинг учун мавжуд ҳолатдан келиб чиқиб, сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликларининг маблағлари ҳисобидан суғориш тармоқлари, ички ариқлар тозаланиб, гидротехника иншоотларини таъмирлаш-тиклаш, сув олиш жойларини сувни бошқариш воситалари билан жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда. Шу билан бирга эндиликда туманларда сувдан фойдаланувчи барча фермер ва деҳқон хўжаликлари ўзини ўзи бошқариш органлари, мутасадди ташкилотларга ҳудуддаги сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан чекланган сув миқдори ишлаб чиқилиб, шартнома асосида сув олишлари ва сув олди-берди журналларни кунлик юритиш ҳам талаб этилади.

Бундан ташқари, суғориш ишларини тўғри ташкил этишда тунги ва навбатлаб суғориш  йўлга қўйилиб, режа  асосида сув истеъмолчилари ўртасида нав-батлаб суғориш графиги ишлаб чиқилса, мақсадга мувофиқ бўлади.

О. ҚИЛИЧЕВ,
“Сурхондарё сув назорат”
инспекцияси етакчи мутахассиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan