Бош саҳифа / Жамият / Сув – ҳаёт манбаи

Сув – ҳаёт манбаи

Сувни халқимиз “ҳаёт манбаи”, дея улуғлайди. Ҳақиқатдан ҳам сув бор жойда, ҳаёт бор. У туфайли муборак замин гул ва боғларга айланади. Момоларимиз фарзандларига “Тушингни сувга айт”, дея уқтирадилар. Сув дилдан ғуборларни кетказади. Руҳиятни ва баданни поклайди.

Шарқ фалсафасида, жумладан, аллома ал Фаробий асарларида ҳам борлиқдаги тўртта унсур — тупроқ, ҳаво, сув ва олов муқаддаслиги таъкидланади. Зеро, сувни эъзозламоқ, келажакни асрамоқ демакдир.

Шу ўринда Президентимизнинг 2018 йил 19 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида вилоятимизга ажратилган маблағлар ҳисобидан Шўрчи туманидаги “Ғармақўрғон” маҳалласи аҳолисининг ҳам ичимлик сув таъминотини яхшилаш ишларини амалга ошириш белгиланган.

“Ғармақўрғон” маҳалласи аҳолисининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш ишлари республика Уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг “Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” ДУК вилоят ҳудудий бошқармаси буюртмасига асосан 920 миллион сўм маблағ ҳисобига бош пудратчи “Шўрчи олтин тупроқ” МЧЖ томонидан амалга оширилган. Бунда 6,7 километр ичимлик сув тармоғи қуриш, 1 та янги қудуқ қазиш ишлари амалга оширилди ва 1 та сув минораси таъмирланиб, ишга туширилди. Энг асосийси, маҳаллада яшовчи 1235 нафар аҳоли мактаб, боғча ва ижтимоий соҳа объектлари ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Азиз МАШРАБОВ,
вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш
бошқармаси матбуот котиби

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE