Бош саҳифа / Жамият / Сув – ҳаёт шарбати

Сув – ҳаёт шарбати

Замонасининг машҳур мусаввири Леонардо до Винчи бежиз “Сув – ҳаёт шарбати”, деб таърифламаган. Бугунги кунда сув ва атроф-муҳит масаласи бутун дунёда глобал муаммога айланди.

Ўзбекистон Қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазирлиги, Европа иттифоқига қарашли Марказий Осиё минтақавий Экологик маркази ҳамда унинг ватанимиздаги ваколатхонаси биргаликда “Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича хабардорликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида қатор тадбирларни амалга оширмоқда.

“Аму Занг” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси мажлислар залида республика “Сувчи”  бирлашмасининг журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида юқоридаги лойиҳа бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди. Уни республика “Сувчи” бирлашмаси вакили Ж.Абдулҳакимов очди ва лойиҳанинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритди. Шундан сўнг лойиҳа мутахассиси А.Хўжақулов “Республика қишлоқ ҳўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш” мавзусида маъруза қилди. Айниқса, лойиҳа ходими Б.Муҳаммадиевнинг “Глобал исишнинг бутун дунёга ва инсон ҳаётига таъсири” мавзусидаги тақдимоти йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, лойиҳа тақдимоти давомида видео роликлар ва ҳужжатли фильмлар намойиш этилдики, дунё миқиёсида глобал иқлим ўзгариши, ичимлик сув танқислиги, мавжуд муаммолар ечими борасида республикамизда олиб борилаётган ишлар ҳақида тадбир иштирокчиларига атрофлича маълумотлар берилди.

Давра суҳбатида республикадан келган лойиҳа мутаҳассислари журналистларнинг саволларига батафсил жавоб қайтаришди.

Сафар ОМОН,
“Сурхон тонги” мухбири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Деновдаги 81-мактабга электрон доска ҳадя қилинди

O’zLiDeP Денов тумани Кенгаши депутати С.Рашидова «Қуёшли юрт» маҳалласидан сайланган. Бугунга қадар депутат маҳалладаги кўплаб …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan