Бош саҳифа / Спорт / Сусткашлик оқибати

Сусткашлик оқибати

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг биринчи лигасида қатнашаётган жамоалар навбатдаги тур ўйинларини ўтказишди.

Термизнинг “Сурхон” клуби аъзолари сафарда Ҳаққулободнинг “Норин” жамоаси меҳмони бўлишди. Ҳар икки жамоа аъзолари майдонда ғалаба иштиёқида  тўп сурдилар. Улар томонидан уюштирилган ҳужумлар шиддатли бўлди. Фақат дарвозабонлар ва ҳимоячиларнинг ишончли ўйини туфайли бир неча марта содир этилган хавфли вазиятлар бартараф этилди. Бироқ учрашув охирларида “Сурхон” ҳимоячиларининг толиққанидан фойдаланган рақиб ҳужумчиси жарима майдонига осонгина кириб борди ва дарвозага тўп киритишга муваффақ бўлди. Термизликларнинг ҳисобни тенглаштириш йўлидаги ҳаракатлари бесамар кетди. Ўйин 1:0 ҳисобида майдон эгалари ғалабаси билан якунланди.

Энди футболчиларимиз икки учрашувни ўз майдонида ўтказишади. Дастлаб Муборакнинг “Машъал-2” клуби аъзолари билан майдонга тушишса, кейинги турда Бухоронинг “Нурафшон” жамоаси билан куч синашадилар.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафони

Термиз шаҳрида бугун эрталабдан «Мўйноққа мадад» экологик хайрия марафонига старт берилди. Веломарафон иштирокчиларини Сурхондарё вилояти …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan