Бош саҳифа / Таълим / Сурхоннинг янги олимаси

Сурхоннинг янги олимаси

Яқинда Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгашда Термиз давлат университети фалсафа кафедраси катта ўқитувчиси Олия Муҳаммадиева фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун “Ўзбекистонда икки палатали парламентнинг шаклланиши ва ривожланишининг ижтимоий-фалсафий таҳлили” мавзусидаги диссертациясини мувафаққиятли ҳимоя қилди.

Олима ўз ишида парламентаризмнинг назарий асослари, уни ўрганишдаги ёндашувлар таҳлилига мурожаат қилиб, Ўзбекистонда икки палатали парламентнинг шаклланиши масалаларини амалий асосда ёритиб берган. Муаллиф мамлакатда парламент ислоҳотларининг боришини тадқиқ этиб, қонун яратувчилик ҳокимияти фаолиятида миллий анъаналар ва халқаро тажрибаларнинг уйғун алоқасини очиб берган. Жумладан, фуқаролик жамияти институтлари — жамоат бирлашмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш идоралари, оммавий ахборот воситаларининг ўзбек парламентаризми ривожланишидаги ўрни ва роли кўрсатиб берилган.

О.Муҳаммадиева Ўзбекистонда икки палатали парламент фаолияти, ҳуқуқий демократик жамият ривожланишини янада такомиллаштириш бўйича қимматли назарий хулосалар, амалий таклиф ва тавсияларни илгари сурган.

Ёш олимамизга педагогик ва келгусидаги илмий фаолиятида янги муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Норали БЕРДИЕВ,
фалсафа фанлари номзоди, ТерДУ доценти

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Олтин куз – сарҳисоб палласи

Саховатли фаслда баҳор ва ёз давомида қилинган меҳнат бўй кўрсатади. Дала-боғлардаги тўкин-сочинлик бозорлару дастурхонларимизга кўчган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE