Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Сурхондарёнинг иқтисодий имкониятлари

Сурхондарёнинг иқтисодий имкониятлари

Сурхондарё аграр вилоятдан саноатлашган ҳудудга айланмоқда. Бунга воҳанинг унумдор ери, тўрт фаслнинг ҳам ўз вақтида бўлиши, тоғ-кон минерал ресурсларига бойлиги, эркин иқтисодий зонасининг ташкил қилиниши инвесторлар учун қулай имкониятлар эшигини очади.

Ўзбекистон Тожикистон черагасининг тўла- қонли очилиши натижасида  эса вилоятда товар алмашинуви янада ошди.

Ҳозирда вилоятда 80дан зиёд қўшма ва хорижий фирмалар фаолият юритмоқда. Айниқса, вилоятнинг инвестициялар бўйича бош бошқармаси ташкил этилгани тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишга имкон яратди.

Сурхондарё Ўзбекис тон  Республикасининг жанубий вилояти бўлиб, умумий майдони 20 800 квадрат километрни ташкил этади. Шимолдан Ҳисор, Шарқдан Боботоғ, Ғарбдан Бойсун ва Кўҳитанг тоғ тизмалари билан ўралган.  Жанубдан Амударё билан чегараланган бўлиб,  воҳа  ўртасидан Сурхондарё оқиб ўтади.

Сурхондарё вилояти 1 та шаҳар (Термиз шаҳри, вилоятнинг маъмурий маркази) ҳамда 13 та туманга бўлинган.

Вилоят Тожикистон, Туркманистон ҳамда Афғонистон давлатлари билан чегарадош бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудларига Қашқадарё вилояти орқали ўтилади. Мазкур ҳолат воҳанинг муҳим транспорт тармоқларининг ривожланиши учун асосий омил ҳисобланади. Воҳадан давлатларни бир-бирига боғлаб турувчи муҳим халқаро автомобиль йўллари ўтган (М-39, М-41). Бундан ташқари, Тожикистон ҳамда Туркманистон билан боғлаб турувчи темир йўл линиялари мавжуд. Афғонистон билан автомобиль ва темир йўл алоқаларини ташкил қилиш мақсадида “Дўстлик” кўприги фаолият юритмоқда, хал- қаро авияқатновлар учун эса Термиз  халқаро аэропорти хизматларидан фойдаланиш мумкин.

Аҳолиси жами 2,51 миллион кишидан иборат бўлиб, шундан меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 1,42 миллион кишини ташкил қилади. Шаҳар аҳолиси 897 минг кишидан, қишлоқ жойларда яшовчилар 1623 минг кишидан иборат.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Талабага имтиёзли кредит

Ҳар ҳафта кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан ўтказилаётган мулоқотларда вилоят ҳокими Тўра …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE