Бош саҳифа / Сиёсат / СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

Сурхондарё вилоятининг 2018 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида”гиҚонунининг 6-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-3454-сонли қарори ҳамда халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашининг 2017 йил 30 декабрдаги  142/5-24-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

  1. Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашининг 2017 йил 30 декабрдаги “2018 йилга мўлжалланган маҳаллий бюджетнинг асосий кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 142/5-24-сонли қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. 2018 йил учун Сурхондарё вилояти бўйича бюджет даромадларининг режа кўрсаткичлари 1“А”ва 1“Б”-иловаларга мувофиқ;

вилоят маҳаллий бюджетининг харажатларининг режа кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;

республика бюджетидан 2018 йилда ажратиладиган мақсадли трансфертларнинг маҳаллий бюджетларга тақсимланиши ҳамда вилоят, Термиз шаҳар ва туманлар даромадлари ва харажатларининг ҳажмлари 3-иловага мувофиқ;

умумдавлат солиқлари тушумларидан маҳаллий бюджетларига 2018 йил учун ажратмалар меъёри 4-иловага мувофиқ;

2018 йил учун маҳаллий бюджетлар айланма касса маблағининг энг кам чегаравий миқдорлари ҳажми 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Вилоят бюджетининг, шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларининг даромадига қўшиладиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тегишли бюджет параметрларида кўзда тутилмаган харажатларга йўналтирилишига йўл қўйилмасин.
  2. Вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси (Б.Худойберганов) (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш учун) тегишли шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларга бюджетдан мақсадли трансфертлар ва ссудалар ажратишда уларнинг миқдорларини ҳудудлар бўйича барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушиши, шунингдек иш ҳақи (ягона ижтимоий тўлов билан бирга), нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловлар бўйича вилоят маҳаллий бюджетининг харажатларини биринчи навбатда сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирсин.
  3. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларидан фойдаланувчиларнинг харажатлар сметаси тузилаётганда биринчи навбатда иш ҳақи (ягона ижтимоий тўлов билан бирга), нафақалар ва унга тенглаштирилган тўловларга сарфланадиган харажатлар тегишли бюджетларнинг тасдиқланган харажатлари параметри доирасида амалга оширилсин.
  4. Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари вилоят бюджетидан бюджет ссудалари олиш учун сўровнома билан вилоят молия бош бошқармасига ёзма равишда мурожаат қилишганида уларни қоплаш муддати ва манбалари тўғрисида тўлиқ ахборот тақдим этиши лозимлиги белгилаб қўйилсин.
  5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Т.Боболов зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими      Э.ТУРДИМОВ
Термиз шаҳри, 2018 йил 6 январь Қ-6

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хатосини тан олди

Дин инсонни гуноҳдан, ёмон ишлардан сақловчи, виждон поклигини таъминловчи кучдир. Диний билимларни яхши ўзлаштирган инсон …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan