Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси хабарномаси

Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси хабарномаси

Ҳисобот йил якунларига кўра, 1,0 миллиард сўм маҳсулот айланмасига эга бўлган ёки эга бўлиши кутилаётган барча хўжалик субъектлари ва якка тартибдаги тадбиркорлар 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб умумбелгиланган солиқлар тўловига ўтади.

Ўзбекистон Республикасининг солиқ қонунчилигидаги ушбу ўзгаришлар туфайли сизга янги солиққа тортиш тизими ҳақидаги хабарномалар жўнатилишини маълум қиламиз.

Хабарномада ҳар бир фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектининг солиққа тортилишининг янги тизими кўрсатиб берилади:

— Солиқлар бўйича ҳисобот;

— Солиқларни ҳисоблаш;

— Солиқларни тўлаш муддатлари;

— Электрон ҳисоботни ишлатиш ва ҳисобварақ-фактуралар алмашинуви;

— Бухгалтерлар мавжуд бўлиши эҳтиёжини аниқлаш;

Хабарномалар солиқ хизматининг шахсий кабинетлари, почта орқали ёки шахсан етказиб бериш учун юборилмоқда.

Хабарномани олгач, 2018 йилнинг 12 ноябридан 12 декабригача қўшимча солиқ тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиш зарур.

Рўйхатдан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси сайтидаги шахсий кабинет орқали ёки солиқ органлари томонидан рўйхатга олинган жойда ўтиш мумкинлигини маълум қиламиз.

Муҳиддин ТОҒАЕВ, Сурхондарё вилоят
давлат солиқ бошқармаси камерал
назорат бўлими бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Талабага имтиёзли кредит

Ҳар ҳафта кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан ўтказилаётган мулоқотларда вилоят ҳокими Тўра …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE